Мазҳабсизлик катта хатардир!
25 ноябр 2022 й.
402 марта ўқилди.

Мазҳабсизлик катта хатардир!

Минг афсуслар булсинки, ХХ аср сўнгида мусулмон оламида ислом ниқоби остида яна бир таҳдид –мазҳабсизликка чақирувчилар тоифаси пайдо бўлди.
Мазҳабсизликнинг ёйилиши Ислом динига, хусусан, мусулмонлар бирлигига каттата таҳдид туғдирадиган омил эканига шубҳа йўқ. Мазҳабсизлар ўзларини бирор-бир мазҳабга амал қилмасликларини даъво этадилар-у, аслида намоз ва бошқа ибодатларда тўрт мазҳаб имомларидан бир бирига эргашадилар. Бундан бошқа иложлари ҳам йуқ. Негаки, ижтиҳод қилишга ҳар ким ҳам қодир бўлолмайди.Чунки бу ишни қилиш учун шаръий далилларидан ҳукумларни чиқариб олишга етарли даражада илмий ва ақлий қувват бўлиши лозим. Лекин бир икки масалани чуқур ўрганмай туриб, ихтилофчиқаришга усталар, масалан: “Мазҳаб деган нарса Расулулоҳнинг (с.а.в) даврларида бўлмаган, биз уларга эмас Аллоҳ ва Унинг Расули (с.а.в)  эргашамиз”, ёки “Мазҳаб деган нарса Расулуллоҳнинг (с.а.в)  даврларида йўқ эди, биз мазҳаб эгаларининг эмас, Аллоҳ ва Расулининг айтганига амал қилишимиз керак”, деган даволарни қиладилар. Бу ўта калтафаҳмлик ва жоҳиллик, ғаразгўйликдан бошқа нарса эмас.
Мазҳабсизларнинг энг кулгили ҳолати, аҳли сунна вал-жамоадаги тўрт мазҳаб соҳибларидан бирининг йўлига юриб, гапини олиш “бидъат” у, кимлиги номалум “шайх”ларининг асоссиз “фатво”ларига эргашиш “ҳақиқат”ми? Аслида, мана шу каби асоссиз “фатво”лар мусулмонлар бирдамлигига раҳна солаётган “ИШИД”ёки “Ал-Қоида”каби бузғунчи гуруҳларнинг фойдасига хизмат бўлиб қолмоқда. Ваҳоланки, ақида, фиқҳилмида мукаммал даражага етган, Қурон ва ҳадис илмини тафсирлари ва турли шарҳлари, санадлари билан тўлиқ ёд билувчи, мазҳабининг таълимотларига таянган ҳолда, қолаверса, муфтий мартабасига эга муайян шахсларгина фатво бериш маълум. 
Ҳозирги кунда бутун ислом уммати минг уч юз йилдан буён тан олиб, ардоқлаб, эҳтиром кўрсатиб келаётган тўрт фиқҳий мазҳабларни инкор этиб, ҳақларига нолойиқ гаплар айтиб, ўзини мужтаҳид санаб юрганлар аслида, “бир китобча ва магнит тасмаси маданият”га мансуб кишилардир. 
Мазҳабдан юз ўгириш салафи солиҳ йўлидан юз ўгириш бўлиб, шубҳасиз адашишга олиб боради. Зеро, Ислом олами тан олган Имом Таҳобий, Имом ибн Сурайж, Имом Қудурий, Имом Сарахсий, Имом Жувайний, Имом Ғаззолий, Имом Назавий, Бурҳониддин Марғилоний ва кўплаб мужтаҳид уламолар тўрт мазҳабдан бирига эргашганлар.
Шу ўринда айтаётган сўзларига ҳужжат келтира олмайдиган ва қилаётган даъволарининг асоссиз эканлиги аниқ бўлган мазҳабсизларнинг “муайян бир мазҳаб асосида амал қилиш ҳаром ва бу бидъатдир”, деган сўзлари эмас, балки Шайҳ Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Мазҳабсизлик ислом  шариатига таҳдид соладиган  хатарли бидъатдир”, дегансўзи айни ҳақиқатдир.
Ӯтмишда ота боболармиз мусулмонлар ӯртасидаги ҳар ихтилофлар, келишмовчиликлар, жанжаллар,  мазҳабсизлик хатарларига барҳам беришнинг бирдан бир йӯли бу  мазҳабни маҳкам тутиш ва уларни йӯлидан юришни лозим деб топганлар, шундай экан биз ҳам ота боболармиз лозим топганидек мазҳабни маҳкам тутсак, уларни йӯлидан юрсак, иншаАллоҳ бугунги кундаги мусулмонлар орасидаги ҳар қандай ихтилофларга барҳам берган бӯламиз. Аллоҳ барчамизни ҳақ йӯлдан адаштирмасин.

Вобкент тумани “Анжир Фағнавий” масжиди имом-хатиби Ғолиб Очилов.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram