Миссионерлар найранги (давоми)
06 сентябр 2018 й.
1821 марта ўқилди.

 Миссионерлар найранги

(Давоми, 2-қисм)
Миссионерлар иш услубида маккорлик энг аввалги ўринни эгаллайди. Буни мамлакатимизда олиб борган ишларидан ҳам билиб олсак бўлади. 2002 йили рамазон ойи яқинлашганида улар ўзбекча “Муборак Рамазон ойи - 2002” номли тақвим-буклет (Олмаотада босилган) тарқатишди. “Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим” деб бошланувчи бу тақвимда “Рўза ҳақида” дейилиб, Инжил китобидан иқтибослар келтирилган. Оғиз ёпиш ҳамда очиш дуолари, деб ҳам Инжилдан қандайдир парчалар берилган. Буклетнинг  иккинчи бетида мусулмонлар тақвимига кўра, оғиз ёпиш, ифторлик ва намоз вақтлари кўрсатилган. Макру ҳийлани қаранг! “Бисмиллоҳ..”, Рамазон ойи, рўза тартиблари, рўза вақти, намозлар - буларнинг ҳаммаси мусулмонларники бўлса-ю, қолган парчалар Инжилдан ёзилса!? 
Шунингдек, миссионерлар ахлоқ-одобни яхшилаш билан шуғулланмайди. Балки бузуқлик ва ахлоқсизлик улар учун оддий ҳол. Улар янги кирган христианлар учун турли тунги “дискотекалар”ни, ҳар хил ахлоқсиз ўйинларни, ресторан ва тунги клубларни очиб қўйиб кўнгил хушликка даъват қилишади. 
Миссионерлар макри билан танишиб қолган кишида: “Уларнинг бу ишларидан асосий мақсад нима?” – деган савол туғилади. Бу берилган саволга шундай жавоб берамиз: “У ҳам бўлса - сиёсий мақсаддир”. Минг йилдан буён аждодлари мусулмон бўлган, бугунги кунда ҳам авлоди шу динга ихлос қўйган, урф-одати, тарихи бир-бири билан уйғунлашиб кетган халқимизни парчалаш, заифлаштириш, пароканда қилиш ва турли туман сиёсий ва иқтисодий босимлар ўтказиб, хотиржам яшашга йўл қўймасликдир. 
Миссионерларни ортида туриб, катта маблағ билан таъминлаб турган, ахборот ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган кимсалар бу диёр фарзандларини маънавиятини йўқотишга ҳаракат қиладилар. Бунда ўзларини жон куяр одам қилиб кўрсатиб, “тузоқ”қа илинганлардан фойдаланадилар. Бунга содир бўлган воқеани мисол сифатида айтишимиз мумкин. Ўттиз йил олдин Индонезия давлатининг Шарқий Тимор қисмига миссионерлар кириб жойлашишди. Мазкур ҳудудда шиддат билан одамларни христианлаштиришга уринишди ва мақсадларига ҳам эришишди. Орадан йигирма беш йил ўтгач ҳудудда мусулмонлар ва христианлар орасида чиқарилган тўполондан сўнг бутун Ғарб олами ва уларнинг оммавий ахборот воситалари бир овозда оёққа туришди. Оқибатта эса улар Шарқий Тиморни Индонезиядан ажратиб олишди. Ажратишга ёрдам берган кимса эса “Нобел” мукофоти совриндори бўлди. Шарқий Тимор ўзининг катта захирага эга бўлган нефт ва гази билан машҳур бўлган. Миссионерлик ҳаракатидан мақсад эса шу бойликка эга бўлиш эди. Ҳозирги пайтда Шарқий Тимор энг камбағал давлатларнинг бири ҳисобланади.
Миссионерларнинг “жонкуярликлари” ва “ғамхўрликлари” ортида “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”, “Виждон эркинлигини таъминлаш” каби сиртдан чиройли кўринувчи шиорлар ниқоби остида оддий давлат органларидан тортиб то давлат раҳбарларининг ишларига аралашиб, мустақил давлатни бошқарувига йўл қўймасликни мақсад қилишган. Жамиятнинг бир соҳасига аралашиб, асабий ҳолатни сақлашга уринишади. Уруш ва жанжалга сабаб бўлишади. 
Демак, бу ишларнинг динга, диний даъватга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу бир мамлакатни ўзларининг сиёсий тизгинларига солиб олиш учун режалаштирилган макр-найранг услуби. Уларда фақат диний мақсад бўлганида эди, ташвиши ҳам оз бўлар эди. 

Бухоро шаҳар “Мавлоно Шамсиддин Маҳбубий” 
жомеъ масжиди имом-хатиби Б. Манзитов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram