Миссионерларнинг жирканч режаси
17 сентябр 2018 й.
1925 марта ўқилди.

 
Миссионерларнинг жирканч режаси
 
  ХХ асрнинг бошларида бошланган, миллатнинг диний қадриятлари урф- одатларини йўқотиб, ўзлигини қарам қилиш мақсадида тузилган  шўролар тузумниг ғоя ва мафкуралари шу асринг охирларига келиб, инқирозга учради. Ушбу тузумни барбод бўлиши унинг ғоя ва мафкураларининг инқирозга учраши унга ишонган кўпгина инсонларни саросимага солиб қўйди. Хўш, агар бу мафкура нотўғри ва пуч бўлса, қайси мафкурага амал қилиш лозим? деган савол пайдо бўлди. Шундай қилиб, шўровий тузум ҳудудларида ўзининг режали равишда амалга оширган ғоявий инқилоблари оқибатида мафкуравий бўшлик пайдо бўлишига замин яратди. Бу кўпгина ноанъанавий диний оқимлар учун айни муддао эди.
Биринчидан, дин инсоният тарихининг барча босқичларида маънавий ҳаётнинг муҳим қисми бўлиб келган, мамлакатлар ва жамиятларнинг маданий ҳаётига таъсир кўрсатаган. Шўро даврида олиб борилган атеистик сиёсат туфайли бу ҳудуд аҳолиси айнан шундай озуқа ва таъсир манбаидан бир мунча узоқлаштирилди ва унга ўзига хос чанқоқлик юзага келди .
Иккинчидан, юқори иқтисодий тараққиёт ва аҳолини моддий фаравонлигига ҳавас билан қараган одамлар Ғарб мамлакатларидан кириб келаётган барча нарса ва ҳодисаларни ижобий мазмунда қабул қила бошлган эдилар.
  Юқорида қайд этилган ҳолатлар миссионерлик фаолияти учун қулай замин яратди. Миссионерликнинг кириб келиши ХIХ-ХХ асрда юзага келган бўлса, ҳозирги кунга келиб глобал кўриниш олди.
  Миссионерлик *missio* лотин тилидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа топшириш”, миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Ҳақиқатдан уларни “ раҳбарлари” миссионерларни махсус вазифа билан жўнатишади, у ҳам бўлса , анъанавий тарзда бир динга эътиқод қилиб келаётган халқлар орасида бошқа динни тарғиб қилишни англатади. Яъни, асрлар давомида мусулмон бўлиб яшаган халқни християнлаштириш мақсад қилишган.
Ҳозирги кунда миссионерлик сертармоқ соҳа ҳисобланади. Бугун миссионерлар кириб бормаган жабҳа, улар фаолият юритмаётган мамлакат дунёда топилиши қийин. Миссионерлар алоҳида эътибор қаратаётган жиҳатлар қаторида таълим, соғлиқни сақлаш ва бепул ижтимоий ёрдам тизимини кўрсатиш мумкин. “Wold Book” энциклопедиясида келтирилган маълумотларга кўра, дунёдаги умумий миссионерларнинг 2/3 қисмини католик миссионерлари ташкил этади. Шунга қарамай ҳозирги кунда миссионерликнинг асоосий ҳомийси протестантлик бўлиб қолмоқда.
Бир неча оқимларга бўлиниб кетган ушбу йўналишда миссионерлик “дин” арконларидан ҳисобланиб, унга аъзо бўлганлар бу амалиёт билан шуғулланишни ўзига “фарз” деб билади. Шундан келиб чиқиб, улар тарғибот-ташвиқот билан фаол шуғулланади. Тўғри айтиш мумкин Қомусимизнинг 31 –моддасида “ Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади", кейинида “Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”, деб белгилаб кўйилган. Хоҳ мажбурлаш йўли орқали хоҳ алдов йўллар билан бўлсин , қонун жиҳатидан ушбу фаолият билан шуғулланиш тақиқланади. Протестантлик оқими йўналишларидан бири «Иегово Шоҳидлари» улар ҳатто христианларни ўзидаги бўлган учлик ҳақидаги ақидани инкор этади, лекин бошқа оқимлар каби унинг барча кўринишларини изоҳлашади.
Ҳозирги кунда Иегова шоҳидлари 220 дан ортиқ мамлакатда фаолият олиб боради ва дунё бўйлаб 111та мамлакатда ўз бўлимига эга. Ташкилотнинг “Қўриқчи минора” журнали ойига икки марта 125 тилда 22 миллиондан ортиқ нусхада, “Уйғонинглар” журнали ойига бир маротаба 81 тилда 20 миллион ададда тарқатилади. Ушбу нашрлар асосан миссионерлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган. Маълумотларга кўра, ҳозирда иеговачилар дунё бўйича 6,7 миллионни ташкил этади. Иегова шоҳидларининг бош ташкилоти томонидан адабиётлар нашр этиш, черковлар фаолиятини таъминлашга кетадиган сарф харажатлардан ташқари миссионерларнинг «кундалик харажатлари»га йилига 100 миллион АҚШ доллардан ортиқ маблағ сарфланади.  
Ўзбекистон халқи кўп миллатли бўлиш билан бирга, маҳаллий аҳоли ўз урф одатларига жуда ҳам содиқ. Ислом дини эса маҳалий аҳолининг ҳаёт тарзига айланган. Халқимизнинг тарихи, бугуни ва келажаги Ислом дини билан чамбарчас боғлиқ. Иеговачиларнинг хато тушунчалардан бири инсоннинг қонини бошқага қуйишни гуноҳ деб биладилар. Инсон ҳаёти учун кутилмаган вазиятларда қон қуйиш ҳал қилувчи аҳамият касб этишини инобатга оладиган бўлсак бундай ғоявий тарғиботнинг оқибатини тасаввур этиш қийин эмас. Ушбу йўналиш аъзолари, давлат хафсизлигини таъминлаш учун ҳарбий хизматдан ҳам бош тортади, бу дегани давлат хавфсизлиги таҳдид остида қолганда уларнинг қўл қовуштириб туриш ғояси қандайдир кучлар томонидан таъкитлангандек гўё. Ҳар бир инсоннинг бошида ўлим бор. Насронийликни қабул қилган қишининг вафот этгач нима бўлишини тасаввур қилинг. Ким уни дафн қилади?! Ким уни жанозасини ўқийди ?! Ким унинг ортидан дуога қўл очиб юзига фотиҳа тортади?! Ким уни қандоқ ва қаерда дафн қилиши керак деган муаммолар юзага келади. Албатта ҳеч бир мусулмон ота-она фарзандини бежаноза, бекафан кўмишни истамайди. Аза бўлган хонадонга маҳалла кўйдан ҳеч ким таъзия билдириб бормаса, бу қандай оғир оқибатларга олиб келишини тушуниш қийин эмас. Қайси ота-она фарзандига “Аросат” филмидаги каби жасади хор-зор бўлишини хохлайди, ҳеч бир ота –она, қавму-қариндош ўз яқинига ҳаргиз бундай ҳолатда ўлим топишига рози бўлмаса рози бўлмаса керак..Халқимизда қиз олиб қиз беришда нафақат келин куёвнинг ўзига балки унинг етти пуштига аҳамият беради. 
Хулоса қилиш мумкинки ушбу оқимга кўр-кўрона ёки ўз ҳавои нафсини устун қўйиб, ўзининг соф этиқоди, пок қадриятини арзимаган матоҳ учун сотиб юборадиган кимсалар билиб қўйсинлар, улар икки дунёсини ҳам куйдиради. Аллоҳ Таоло Ўзининг каломи Қуръони каримнинг Оли Имрон сураси 19-оятида “Аллоҳ наздида энг мақбул дин Исломдир” деб турган бўлса, наҳотки улар ўз динларини қўйиб, бошқа динни хохлашлари мумкин.
Аллоҳ Таоло ушбу суранинг 85-оятида “Ким Исломдан бошқа динни хохласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас,ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўладир”. Аллоҳ ҳузурида мақбул бўлган ягона Ислом динининг охирги ва мукаммал кўриниши Мухаммад алайҳиссаломга юборилган ҳақиқий Ислом динидир. Ана энди ундан бошқа динни истаб ўша бошқа динда юрганлардан у динлари ҳаргиз-ҳаргиз қабул қилинмайди. Улар охиратда зиён кўргувчилардан бўлади. Аллоҳ уларни ҳидоятга солмайди. Тоинки бу йўлларидан тавба қилиб, қайтмагунларича Аллоҳ Таоло уларни залолатларига бардавом қилиб, уларни лаънатлаб туради. 

Ғиждувон туман «Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний»

жомеъ масжиди имом хатиби Сабуров Жалолиддин 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram