МОЛ- ДУНЁ ФИТНАСИ
30 апрел 2025 й.
129 марта ўқилди.

МОЛ- ДУНЁ ФИТНАСИ
Мусулмон инсон дунё ва охиратида фойдали бўладиган солиҳ ва савоб амалларга ҳамиша шошилиб яшаган. Солиҳ инсонларнинг ният амаллари Аллоҳ таолога маҳбуб бўлиб, қабул бўлишини доимо Ўзидан сўрайдилар. Инсон мазкур вазифаларни адо этишда албатта турли қийинчилик ва синовларга учрайди. Ана шу вақтда унинг дини ва иймони уни мустаҳкам қўрғони бўлиб хизмат қилади. Бундай синов ва қийинчиликларни динимизда “фитна” сўзи билан ишлатилади. 
Фитна инсоннинг моли, жони ва динида содир бўлиб туради. Бир ибора борки, киши илм ва амални ўзида жамламагунча ҳаким бўла олмайди. Фитнага дуч келган маҳалда олган илми ва бажарган солиҳ амали уни фитнадан омонда сақлайди.
Аллоҳ таолонинг мўъжиз каломида фитна сўзи кўп оятларда зикр қилинади:
أَحَسِبَ النَّاسُ أَنْ يُتْرَكُوا أَنْ يَقُولُوا آمَنَّا وَهُمْ لا يُفْتَنُونَ)
Одамлар “иймон келтирдик” дейишлари ила имтиҳон қилинмай тарк этишларини ўйладиларми?    
Анкабут сураси 2- оят
Яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари мушрикларнинг озоридан имтиҳон қилинмайдиларми?
Улар иймон келтирганларидан сўнг ҳам имтиҳонсиз ташлаб қўйилмайдилар балки, уларнинг ичидан ростгўйлари ва иймонида содиқларини чиқариб олиши учун ҳаётлари ва моллари ила имтиҳон қилинадилар.
Бу фитналар уммат учун дарс ва ибрат бўлиши учун Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларни имтиҳон қилгани каби имтиҳон қилувчидир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга қарата айтадилар :
“Ошкора ва махфий фитналардан Аллоҳ таолодан паноҳ сўранглар”. 
Улар айтдилар: “Ошкора ва махфий фитналардан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраймиз”- дедилар.
Фитналар инсон ҳаёти учун доимо таъсир қилиб келган. Масалан, инсон аёли, фарзандлари ва касби орқали имтиҳон қилинади. 
Аёли эрига итоатсиз бўлади.Фарзандлари нотўғри йўлларга кириб қолади. Уларни Аллоҳнинг ҳидоятида чақириш учун анча меҳнат қилиш керак бўлади.
Аллоҳ таоло бир бандасига кўп бойлик бериб фитналантиради. Уинсон бойлигини Аллоҳ таоло буюрган йўлда сарф этар экан у, моли ва жонини омонда сақлаган бўлади. 
Муборак ҳадисда марҳамат қилинади: Ҳар бир умматга фитна бордир, умматнинг фитнаси унинг молидадир.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий айтадилар: Агар кишиниг дини заифлашса, ақли ва кўнглидан кўра кўпроқ қорни ва фаржига эргашади.
Демак, мўмин инсон ҳар қандай фитналарга доимо тайёр туриши ва динига амал қилиши лозим экан.
Одамлар ичида фитнани тарқатадиган тоифалар бор. Одамларни бир-бирларига чақимчилик қилиш, фахш ишларни тарқатиш ва ҳидоят йўлидан қайтариш каби қабиҳ амалларни бажарадилар.
Мусулмон эркак ва мусулмон аёл ўзини бу каби гуноҳлардан сақлаши ва насиҳат қилиб туриши керак.
Молик ибн Анас роҳимахуллоҳ айтадилар: Саҳобия аёлларнинг ташвиши охират эди. Шу боис улар эрларининг камбағаллигидан ғам чекмас эдилар.
Муслима аёл Аллоҳ таоло буюрган йўлдан юрмагунча унга фитналар ғолиб бўлаверади.  Улар ҳидоят йўлини танлаб сабр ва яхшилик билан ҳаёт кечиришлари лозим.
Бугунги кунда мусулмон инсонни айниқса ёшларни ўраб турган фитналар экстремизм, нотўғри гуруҳларга қўшилиш, ахлоқий бузуқлик ва бошқа фитналар ҳисобланади.
Ижтимоий тармоқларда нафс ва ахлоқсизликни сотиш, шубҳа ва бузуқликни тарқатиш одамларни кўпроқ бузади.
Уларни тўхтатиш учун эшик кучли ушлагични талаб қилганидек, уларга иймон ва сабрни ўргатиш лозим.Бу учун таълим кенг ўрин эгаллайди.
Қиморнинг гуноҳ иш, рибо ҳаром эканлиги ва номаҳрамлик илмларини кенг оммага насиҳат қилиш билан кўплаб яхши натижаларга эришиш мумкин.
Фитналардан сақланишга сабаб бўладиган яна бир қанча яхши амаллар бор:
Сабр
Кечиримли бўлиш
Аллоҳнинг Китоби ва суннатга амал қилиш
Хукм оятларига амал қилиш
Уламо ва солиҳ жамоага эргашиш
Ғофиллардан узоқ юриш.
Аллоҳ таолонинг йўлини танлаган ва фитналарга сабр билан ғолиб бўлган бандаларига улкан мукофотларни ваъда қилган:
مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً ۖ وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُم بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ 
“Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз”.
Нахл сураси, 97- оят
Ҳозирги кунда аҳли ва молида имтиҳонга учраган мусулмонларни Аллоҳ таоло Ўзи ҳифзу ҳимоясида асрасин ва дунёю охиратда улкан мукофотлар билан мукофотласин!
Жасур Панжиев,
Бухоро шаҳар “Имом Ғаззолий” жоме масжиди имом-хатиби 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:14
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram