РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ЭНГ БУЮК МУАЛЛИМ
28 ноябр 2024 й.
131 марта ўқилди.

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ
ЭНГ БУЮК МУАЛЛИМ 
Оламларни йўқдан бор қилган Аллоҳ таолога бе адад ва бе ҳад ҳамду санолар. Биз уммат учун ота ўрнига бўлган ва бизга ҳамма нарсани таълим берган.Буюк муаллим Пайғамбар Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи ва салламга дуруду салому салавотларимиз бўлсин.
Пайғамбар алайҳиссалом гуноҳ иш қилишдан маъсум зот эдилар.У муборак зот жаннатга киришлари шак шубҳасиздир. Чунки  Пайғамбар алайҳиссалом ҳамма Расул ва Набийлардан фазилат жиҳатидан афзалдир лар. Шундай бўлса Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳ таолони улуғлаш ва бизга таълим бўлиши учун доимо истиғфорни ва нафл ибодатларни тарк қилмас Пайғамбар алайҳиссалом вафот этаётган вақтларида ҳам Аллоҳни унутмадилар.
Буни муборак ҳадисдан билиб оламиз иншааллоҳ.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا : أَنَّهَا سَمِعَتْ رَسُولَ اللهِ ﷺ يَقُولُ قَبْلَ أَنْ يَمُوتَ وَهُوَ مُسْئِدٌ إِلَى صَدْرِهَا : اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَالْحِقْنِي بِالرَّفِيقِ.
 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафот этишларидан олдин қучоғимда туриб: «Аллоҳим, мени мағфират қилгин, раҳм қилгин ва рафиққа эриштиргин!» деганларини эшитганман».
Бу ҳадисни ўқиган одам Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳдан мағфират сўраяптилар демак гуноҳлари бўлганми деб ўйлаб қолиши мумкин. Бу ерда Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳни таолони улуғлаш, таъзим келтириш, Аллоҳни қудратини эътироф этиш ва ўзларини банда эканликларини этироф этиб мени қўлимда бирор куч қувват йўқ, ҳаммаси Роббим Аллоҳнинг фазлидан деган маънода. Бу муборак дуодан биз гуноҳкор уммат учун қандай дуо қилишни, Аллоҳдан қандай мағфират сўрашни биз умматга таълим бермоқдалар. Роббим Аллоҳ Ўзинг биз гуноҳкор умматни мағфират қилиб бизга раҳм қилгин. Жаннатда энг буюк мақом бўлган Ўзингни жамолингни кўришни насиб қилиб, Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга бўлишни насиб қилгин илоҳим.
Сайфиддин Бобоқулов,
Пешку тумани Малишояк жоме масжиди имом-хатиби 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram