БАШАРИЯТ МУАЛЛИМИ
30 сентябр 2024 й.
209 марта ўқилди.

БАШАРИЯТ МУАЛЛИМИ
Аллох таоло Ўзининг динини инсониятга  етказиш  учун улар орасидан пайғамбарлар  танлаб олган. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: "Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламдан анбиёларнинг ададлари ҳақида сўрадим. 124 минг деб жавоб бердилар" дедилар. Анбиёларнинг аввалгиси Одам алайҳиссаломдирлар ва охиригиси Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам билан ниҳоялангандир. Тартиб бўйича гарчи сўнги пайғамбар бўлсаларда, аммо Ул зотнинг охири замон пайғамбари этиб  юборилишлари инсоният  яратилмасидан олдин  тақдирда белгилаб  қўйилган. Бу ҳақда  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари шундай  марҳамат  қилганлар:
"Аллоҳ Таолло мени  пайғамбар  қилиб танлаганида Одам алайҳиссаломнинг  лойлари ҳали  қорилмаган  эди" (Имом Аҳмад ривояти). 
Аллоҳ Ислом динини Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари билан камолига етказишни  ирода қилган  экан, демак У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларини  ҳам  мукаммал хулқ ва  фазилатлар билан  тарбиялаб, вояга етказиши табиий эди. Дар  ҳақиқат, шундай ҳам бўлди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бу ҳақда: 
"Мени  Роббим тарбия қилди ва тарбиямни  гўзал  қилди" деганлар. 
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам араблар орасида обрўли саналмиш Бани Ҳошим  қабиласининг улуғларидан бўлган Абдул Мутоллиб хонадонида  дунёга келганлар. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшлик  вақтлариданоқ гўзал ахлоқ- одобга эга бўлиб вояга  етдилар. У зот пайғамбар бўлганларидан сўнг Аллоҳ таоло томонидан: 
 وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ 
 "Албатта, Сиз буюк хулқ  узрадирсиз!":(Қалам, 4)   деган  баҳони  олган  бўлсаларда, ундан  олдин  одамлар орасида  "Муҳаммад Амийн" (ишончли) деган номга, сифатга сазовор  бўлган  эдилар.
Бу  эса Аллоҳ Таоло инсониятга гўзал хулқни камолга етказиш учун юборган пайғамбар башарият  Муаллими Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар. 
Аллоҳ барчаларимизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга чин  уммат  бўлиб, У зотнинг гўзал ахлоқларидан ўрнак олиб  яшамоқликни насиб қилсин.
Суннатуллоҳ Фахриев,
"Ҳазрати Бобо" жомеъ масжиди имом хатиби
 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:33
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram