Қалбларни қувончга тўлдиргувчи муборак ой
05 июн 2016 й.
2548 марта ўқилди.

 Қалбларни қувончга тўлдиргувчи муборак ой

Қалбимизга иймон гавҳарини жойлаган, хатокор бандасининг гуноҳларини кечирувчи Зот Парвардигори оламга беадад ҳамду санолар бўлсин. Мақомлари энг олий мақоми маҳмудда бўлган, пайғамбарлар саййиди ва улуғи бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи а салламга чексиз дуруду саломлар бўлсин.
Аллоҳ инсониятнинг азобу дашномларсиз ҳаёт кечиришлиги учун тамомий неъматлар ила неъматлантириб қўйди. Бу неъматларнинг ададу сонини шу даражада беҳисоб қилиб кўйиб инсониятнинг ҳидоят чироғи бўлган Қуръони каримда:
وإِن تَعُدُّواْ نِعْمَتَ اللّهِ لاَ تُحْصُوهَا
  
“Агар Аллоҳнинг неъматларини санайдиган бўлсангизлар, унинг саноғига ета олмайсизлар”: деб Аллоҳ марҳамат қилади.                    
 
Манашу неъматлардан бири хонадонимиз меҳмони бўлиб ташриф буюрмоқда. Оламлар Роббисига ҳамдлар бўлсинким, бутун бир уммат интиқлик билан кутган онлар яқинлашмоқда. Инсоният ҳаётини нур ва зиё сарчашмасига тўлдирадиган, хонадонларимизни раҳмату мағфиратга тўлдирадиган лаҳзалар ҳозирланмоқда. 
Умматларга раҳмат қилинган ой рамазон ойи, файзу барака ойи хонадонимиз меҳмони бўлмоқда. У шундай ҳурматлики, ким уни чин қалбдан хурсандчилик билан қарши олса, икки дунё саодатига эришади. У меҳмоннинг хайру баракаси чексиз, раҳмату мағфирати кенгдир. 
 
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи а салламнинг ҳадисларида бу ойнинг фазилати борасида шундай дейилади:
 
عن سلمان قال : خطبنا رسول الله صلى الله عليه وسلم في آخر يوم من شعبان فقال : « أيها الناس قد أظلكم شهر عظيم ، شهر مبارك ، شهر فيه ليلة خير من ألف شهر ، جعل الله صيامه فريضة ، وقيام ليله تطوعا ، من تقرب فيه بخصلة من الخير ، كان كمن أدى فريضة فيما سواه ، ومن أدى فيه فريضة كان كمن أدى سبعين فريضة فيما سواه ، وهو شهر الصبر ، والصبر ثوابه الجنة ، وشهر المواساة ، وشهر يزداد فيه رزق المؤمن ، من فطر فيه صائما كان مغفرة لذنوبه وعتق رقبته من النار ، وكان له مثل أجره من غير أن ينتقص من أجره شيء »
 
“Эй инсонлар! Улуғ ва муборак бир ойнинг сояси устингизга тушди. Шундай бир ойки, унда минг ойдан афзал бир кеча бор. Аллоҳ таоло Рамазон ойида кундузлари рўза тутишни фарз қилди. Кечалари туриб намоз ўқишни суннат қилди. Агар бир киши Рамазон ойида Аллоҳга яқинлигини мустаҳкамламоқчи бўлиб, бирор ибодат ёки хайрли амални бажарса, гўё Рамазондан бошқа ойда бир фарзни бажаргандек бўлади. Ва кимки, Рамазонда бир фарзни адо қилса, гўё Рамазондан бошқа ойда 70 та фарзни адо қилгандек савобга эга бўлади. Рамазон – сабр ойи. Бир бирига ёрдамлашиш ойи. Бу ойда Аллоҳ таоло мўминнинг ризқини кўпайтиради. Агар киши бу ойда бирор рўзадорга ифторлик берса, бу гуноҳларининг мағфират қилинишига сабаб бўлади. Ва у киши жаҳаннамдан озод қилинган бўлади. Ва ифторлик берган кишига рўзадорнинг савобидан ҳеч бир нарса камайтирилмасдан, худди ўшанча миқдорда савоб берилади”.
 
Бу улуғ ойнинг фазилатларидан яна бири шундаки:
 
وهو شهر أوله رحمة وأوسطه مغفرة وآخره عتق من النار  قال رسول الله صلى الله عليه وسلم :
 
Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қилдилар: “Бу ойнинг аввали раҳматдир, ўртаси мағфират ва охири эса дўзахдан нажотдир ”.
Демакким, бу ой ўзида Аллоҳнинг раҳмати, гуноҳларнинг мағфирати (кечирилишлиги), дўзахнинг оташидан нажот бергувчи ой экан. Шунинг учун биз инсоният бу ғаниматлик бир ойда бу умримизни ғанимат билган ҳолатда, раҳмат, мағфират, жаннат эшиклари очилган бир вақтда амалларимизни гўзал қилишликка, умримизни ҳар кунини рамазон ойининг кунлари мисолида ибодат ила ўтказишликка ҳаракат қилайлик. Чунки оламларга раҳмат бўлган зот:
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « إن لكل شيء بابا ، وإن باب العبادة الصيام »
“Ҳар бир нарсада эшик бўлгани каби ибодатларнинг эшиги бу рўзадир”, дедилар.
Шу сабабдан ўтмишимизнинг улуғлари салафи солиҳлар олти ой давомида Рамазон ойини интиқлик ила кутардилар. Рамазон ойи ҳозирланганда қолган ойларни Аллоҳдан тутган рўзаларини қабул бўлишини сўрар эдилар. 
Қолаверса расули акрам соллаллоҳу алайҳи а саллам Ражаб ойи келганда дуо қилар эдилар: “Аллоҳим бизларга Ражаб ва Шаъбон ойларини баракали қилгин, ҳамда бизларни Рамазон ойига етказгин”.
 
Бизлар ҳам Аллоҳдан Рамазон ойига соғ-саломат етказишлигини сўраймиз, ҳадисда айтилгани каби: “Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, Райён, деб номланур. Қиёмат куни рўзадорлар ундан кирурлар, улардан бошқа бирортаси кирмас. “Рўзадор қаерда?” деюрлар. Улар ундан кирурлар. Қачон уларнинг охиргиси кирса, у беркитилур. Ундан бошқа ҳеч ким кирмас”, Аллоҳ барчамизни манашу эшикдан ўзининг розилигига эришган, рўзанинг шафоатига дохил бўлган ҳолда кирмоқликни тақдир айласин.
 
 
Миршод Саидов 
Ғаззолий жомеъ 
масжиди имом хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:31
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram