Муборак ой ҳақида ҳадислар
08 май 2020 й.
1036 марта ўқилди.

 
Муборак ой ҳақида ҳадислар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу муборак ой ҳақида ривоят қиладилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен – Ўзим берурман”, - деди. Рўза сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадор одамман”, - десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандлик бордир. Улар ила суюнгай”, - дедилар. Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: Баъзи рўзадорлар борки, уларга рўзаси учун очликдан ўзга нарса бўлмас. Баъзи тунда бедор бўлган борки, уларга бедорлиги учун уйқусизликдан ўзга нарса бўлмас”, - дедилар. Ибн Можа, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳ берган рухсатсиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, умрбод рўза тутиб ўтказса ҳам, унинг қазосини адо эта олмас”, - дедилар. Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одам боласининг ҳамма амали (савоби) кўпайтириб берилур. Бир яхшиликка унинг ўн мислидан то етти юз баробаригача. Аллоҳ азза ва жалла: “Магар рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилур” - деди”, - дедилар. Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рамазон рўзасини иймон келтирган ва савоб умид қилган ҳолда тутса ҳамда кечалари қоим бўлса, унинг олдин ўтган гуноҳлари кечирилади”. (Бухорий ва Муслим ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ”, - дедилар. Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимга рамазон ойидан бошқа умматларга берилмаган бешта хислат берилди. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳ наздида мушкнинг ҳидидан яхшироқ; ифтор қилгунларича малоикалар уларнинг гуноҳларини кечиришини сўрайдилар; бу ойда шайтоннинг саркашлари боғланади; бу ойда одамлар бошқа ойларда бўлмаган ихлосларини топадилар; бу ойда ҳар куни Аллоҳ таоло жаннатни зийнатлайди ва жаннатга айтади: “Менинг бандаларимдан қийинчилик ва азиятлар кўтарилишига оз қолди. Улар сенга қараб юрадилар ва охирги кечада уларнинг гуноҳлари кечирилади”. “Эй Аллоҳнинг элчиси, Лайлатул-қадр ўша кечами?” - деб сўрашди. Айтдиларки: “Йўқ. Лекин амал қилувчи амалини бажарса, унинг ажри мўл-кўл берилади”. (Имом Байҳақий ривояти).
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: “Кимки Қадр кечасида иймон-эътиқод, қаноат ва ишонч билан турса олдинги гуноҳлари кечирилади, кимки Рамазон рўзасини иймон-эътиқод ва ишонч билан тутса, олдинги қилган гуноҳлари кечирилади”. (Имом Бухорий ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч кишининг дуоси рад этилмайди. Рўзадорнинг, то оғзини очгунича, одил подшоҳнинг, мазлумнинг. Аллоҳ уларнинг дуоларини булутлар узра кўтариб, улар учун осмон эшикларини очиб қўяди ва улуғ Парвардигор: “Иззатимга қасамки, гарчи бир муддат кейин бўлса ҳам, албатта, сенга ёрдам бераман” - дейди”, - дедилар. (Аҳмад ва Термизий ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки марта кетма-кет оғиз очмай рўза тутишдан эҳтиёт бўлинглар”, - дедилар, шунда улар: “Ўзингиз тутасизку?!” - дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: “Мени Аллоҳ кечаси едириб-ичиради. Сизлар қурбингиз етадиган ишни қилишингиз лозим”, - дедилар. (Имом Бухорий ривояти).

Ромитан тумани “Хокимулломир” жомеъ масжид

имом - хатиби Ғолиб Муротов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:25
Пешин: 13:10
Аср: 18:15
Шом: 19:55
Хуфтон: 21:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram