ОТА-ОНА ОЛДИДА БЕҲУДА ГАПИРМАСЛИК
31 июл 2024 й.
95 марта ўқилди.

 ОТА-ОНА ОЛДИДА БЕҲУДА ГАПИРМАСЛИК

Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг Aл-Aдаб ал-Муфрад асарларидаги ота-онага оқ бўлиш бобида келган иккинчи ҳадис. 
عَنْ وَرَّادٍ كَاتِبٍ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ قَالَ: كَتَبَ مُعَاوِيَة إلَى الْمُغِيرَةِ: اكْتُبْ إِلَي بِمَا سَمِعْتَ مِنْ رَسُولِ اللهِ  ﷺ قَالَ وَرَّادَ : فَأَمْلَى عَلَيَّ، وَكَتَبْتُ بِيَدِي إِنِّي سَمِعْتُهُ يَنْهَى عَنْ كَثْرَةِ السُّوَالِ،
وَإِضَاعَةِ الْمَالِ، وَعَنْ قِيلَ وَقَالَ.
Муғийра ибн Шуъбанинг котиби Варроддан ривоят қилинади: “Муовия Муғийра ибн Шуъбага хат ёзиб, “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганларингни ёзиб юбор”, деди. “Шунда у менга имло қилди. Мен кўлим билан ёздим: “Мен у зотнинг кўп саволдан, молни зое қилишдан ва қийлу қолдан қайтарганларини эшитдим”.
Ушбу ҳадисда пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам уч нарсадан қайтардилар. Биринчиси: “кўп савол бермоқликдан”. Савол яхши бўлиши мумкин, фойдали бўлиши мумкин, манфаатли бўлиши мумкин ва ҳамда инсонни хурсанд қилмоғи мумкин. Aммо саволни яна бир тури инсонни хафа қилиши мумкин, фойдасиз, зарарли, ихтилофлар чиқарадиган бўлиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай зиддиятлар, ихтилофлар келтирадиган манфаациз, инсонни дилини хира қиладиган саволлардан қайтардилар. Иккинчиси “молни зойе қилиш”дан расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтардилар. Молни яхши нарсаларга, фойдали, савоб нарсаларга сарфлаш мумкин. Aммо молни ҳаром, гунуҳ масият йўлларга сарфлаш мумкин. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай молни фойдасиз, ҳаром ва масият йўлига сарфлашликдан қайтардилар. Учинчиси пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “ беҳуда сўзлардан” деб айтадилар. Сўз фойдали, манфаатли бўлиши мумкин. Инсонни хурсанд қиладиган сўз бўлиши мумкин. Aммо шундай сўзлар борки у инсонни дилини хира қиладиган, манфаациз бўлиши мумкин. Қолаверса ғийбат, бўҳтон, чақимчилик ва шунга ўхшаган зарарли сўзлар бўлиши мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонни дилини хира қиладиган, хафа қиладиган ҳар хел сўзлардан инсониятни қайтардилар. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадисни ота-онага оқ бўлишлик бобида келтиришликларининг асосий сабаби расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарсалар ота-онани хафа қиладиган бўлса демак фарзанд оқ бўлишлик эҳтимоли бўлиши мумкинлиги учун расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини келтирдилар. Демак кўп савол бериш, беҳуда ота-онани хафа қиладиган, ранжитадиган саволлар нотўғри саволлар ҳисобланади. Молни зойе қилиш ҳам ота-онани хафа қилиши мумкин ва ҳар хил гап сўзлар ота-онани қалбини ранжитиши мумкин. Шунинг учун Имом Бухорий бу бобга шу ҳадисни келтирганлар. Ҳар бир фарзанд жуда ҳам эҳтиёт бўлмоғлиги лозимки ота-онасини олдида ҳар қанақа саволлар бериши, ҳар қанақа гаплар гапириши ёки молини зойе қилиб ота-онани хафа қилмоғликдан инсон ўзини ҳимоя қилмоғлиги даркор. Буюк тобеинлардан Зайнул Обидин раҳматуллоҳи алайҳга шундай савол берган эканлар. “Сиз онангизга энг меҳрибон инсон сиз, лекин онангиз билан бир дастурхонда овқатланганингизни кўрмадик“ дейишганда. Шундай жавоб берган эканлар: “Мен онам билан овқатлансаму онамни кўзлари тушган овқатни йеб қўйиб оқ бўлиб қолишликдан қўрқаман” деган эканлар. Оддийгина бир овқатланиш жараёнидаги бўлган Зайнул Обидин раҳматуллоҳи алайҳнинг  хафсирашликларини қаранг. Aзиз дўстлар ҳар қанақа беҳуда сўзлар ота-онани олдида гапирилса, ҳар қанақа беҳуда саволлар ота-онага берилса инсон оқ бўлишлик эҳтимоли ҳам бўлишлиги учун ҳам инсон доимо эҳтиёт бўлмоғи лозим экан. Яратган Роббим ота-онамизни олдида ҳамиша одоб билан турмоғимизни, одоб билан гапирмоғимизни ва уларнинг сўзларига доимо қулоқ солмоғимизни гапирганимизда ҳам доим чиройли ва гўзал гапирмоғимизни Aллоҳ насиб айласин. Роббим Аллоҳ ота-оналаримиз ҳаёт бўлсалар ҳаётларига барака берсин, тану-жонларини соғ айласин. Aгар вафот этган бўлсалар Аллоҳ жойларини Жаннат қилсин.
Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:55
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram