Мўмин ёлғончи бўладими?
07 август 2020 й.
964 марта ўқилди.

 

Мўмин ёлғончи бўладими?

Инсон табиатида яхши сифатлар билан ёмон сифатлар ҳам ёнма-ёндир. Ақлли инсонлар яхши сифатларини асраб камолга етказади. Ёмон сифатларнинг зарарини билиб улардан халос ва саломат бўлади. Инсон табиатидаги ёмон сифатлардан бири - ёлғончиликдир. Кимдир фойда кўриш ёки зарарни кетказиш учун ёлғон сўзлайди. Шу йўл билан фойда кўрмоқчи ё балодан қутилмоқчи бўлади. Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Албатта,  ростгўйлик  яхшиликка  бошлайди. Ях­шилик эса жаннатга етаклайди. Киши рост сўзлайди, ҳатто  Аллоҳ  ҳузурида  сиддиқ  деб  ёзиб  қўйилади. Албатта,  ёлғон  фужур  (гуноҳ)га  етаклайди.  Фужур  эса дўзахга  элтади.  Киши  ёлғон  сўзлайверади-да,  ҳатто Аллоҳ­нинг  ҳузурида  каззоб  (ёлғончи)  деб  ёзиб қўйилади.  Ибн  Масъуд  розияллоҳу  анҳудан”. (Бухорий  ва Муслим ривояти). Ҳакимларимиз бундай деганлар: "Рост сўзда хатар кўрсангиз ҳам, рост сўзланглар. Нажот рост сўздадир. Ёлғон сўзда нажот кўрсангиз ҳам, ёлғон гапирманг. Хатар ёлғон сўздадир".
Кимдир душманидан ўч олиш мақсадида ёлғон гапиради. Ёлғонни душманига қарши қурол қилади. Бўлмаган қабиҳликларни тўкиб, душманига ёпиштиради. Шунинг учун динимизда кишининг душманига қарши гувоҳлиги рад қилингандир. Ёлғончилик барча ёмонликларнинг манбаи, ҳамма разилликларнинг асли, оқибати бахтсизлик, самараси тубанлик бўлган иллатдир. Ёлғондан туҳмат, туҳматдан нафрат, нафратдан душманлик келиб чиқади. Ёлғончилик шахс ва жамиятга ана шундай зиёнлар келтириши боис динимизда ҳаром қилинган.
Сафвон ибн Сулайм бундай ривоят қилади: "Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди: "Мўмин қўрқоқ бўладими?". "Ҳа", деб жавоб бердилар. Яна сўрашди: "Мўмин бахил бўладими?". "Ҳа", дедилар. Яна сўрашди: "Мўмин ёлғончи бўладими?". "Йўқ", деб инкор қиладилар". (Имом Молик ривояти).

Пешку туман бош имом-хатиби 
Носир домла Жумаев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram