Мункар ишни кӯрганда қайтариш
25 август 2020 й.
1097 марта ўқилди.

 
Мункар ишни кӯрганда қайтариш

Динимиз барча инсонлар бир-бири билан гӯзал муносабат олиб боришга буюради. Абу Саъд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: "Сиздан ким бир мункарни кӯрса, ӯшани қӯли билан қайтарсин, агар қудрати етмаса, тили билан, агар бунга ҳам қудрати етмаса, дили билан. Аммо буниси иймоннинг энг заифидир", дедилар (Муслим ривояти).
Мункар иш деганда дин, шариат томонидан инкор қилинган ёмон иш тушинилади. Ҳозирги давримизда мобил телефонлар, интернет тармоғларидаги зӯравонлик ва фахш ишларни мисол қилсак тӯғри келади.
Фарзандларимиз ва атрофимиздаги ёшларнинг беҳаё нарсаларни томоша қилишларини кӯриб, уларни бу ишлардан қайтармай туриш мусулмон кишига хос эмаслиги юқоридаги ҳадиси шарифдан маълум бӯлмоқда. Чин мӯъмин инсон ӯз жамиятида бӯлаётган мункар ишни кӯриб, билиб туриб, бефарқ бӯла олмайди.
Мункар ишни тили билан қайтариш, матбуот ва ахборот воситаларида хизмат қиладиган шахсларнинг ҳам ишидир. Улар тили билан гапириб, қӯли билан ёзиб, мункар ишнинг ёмонлигини баён этади, уни қилмасликка чақиради. Бунга ӯхшаш ишлар ҳар бир имкони бор мӯъминга вожибдир, имони тақозо қилган бурчдир.
Барчамиз ӯз яқинларимиз ва ватандошларимизни турли ғаразли йуллар ва фахш ишлардан қайтаришга биргаликда ҳаракат қилсак, зурриётларимизни ёвуз кучлардан сақлаб қолишга катта ҳисса қӯшган бӯламиз.

Вобкен туман «Чашмаи-Айюб» жомеъ масжид

имом-хатиби Амон Раҳимов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:22
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram