Муқаддас китоб
12 апрел 2022 й.
658 марта ўқилди.

Муқаддас китоб

“Қуръон”  (арабча  - “ўқимоқ, қироат қилмоқ”) – ислом динининг муқаддас китоби. Аллоҳ томонидан пайғамбарларга туширилган “Забур”, “Таврот”, “Инжил” каби самовий китоблардан бири. У Муҳаммад алайҳиссаломга 23 йил, яъни 13 йил мобайнида Маккада, 10 йил давомида Мадинада нозил қилинган. Энг биринчи тушган оят “Иқро бисми роббикаллазий холақ”, яъни “Яратган Парвардигоринг номи билан ўқи”, оятидир. Оят сўзи арабчадан таржима қилинганда гап, жумла сура эса “ҳисса”, “ҳикоя” деган маънони англатади. Ҳар бир оят ёки суранинг тушиш сабаби бор. Қуръон турли ҳолатларда, турли сабаблар билан нозил қилинган. Пайғамбар алайҳиссалом ҳаётлик даврларида Қуръон китоб ҳолига келтирилмаган. У турли қоғоз бўлаклари ва дарахт пўстлоқларига ёзилган ҳолда мавжуд эди. Асосий қисми қорилар тмонидан ёд олиниб, оғзаки ўқиб юрилар эди. 
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг, унинг йўқолиб кетиш хавфи туғилди. Халифаларнинг учинчиси бўлмиш Усмоннинг халифалик даврида кийик терисига ўйиб ёзилиб, китоб ҳолига келтирилган. У 114 сура ва 6666 оятдан иборат бўлиб, ҳар бир суранинг ўз номи бор. Сураларнинг энг каттаси 286 оятли “Бақара (“Сигир”)” сураси бўлиб, энг кичиги эса 3 оятли “ал-Кавсар”, (“Жаннат булоғи”) сурасидир. Ҳар бир суранинг аввалига “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм” – “Раҳмдил ва меҳрибон Аллоҳ номи билан бошлайман” калимаси битилган. Фақат тўққизинчи суранинг, яъни “Тавба” сурасининг олдига бу сўзлар битилмаган. Сабаби, бу сура ўзидан олдинги “ал-Анфол” (“Ўлжалар”) сурасининг бевосита давоми ҳисобланади. Қуръон оятларида баён этилган этилган кўпгина хулосалар инсонларни ўзаро тинчлик ҳамжиҳатликкада яшашга, адолатпарвар, ҳақиқатгўй бўлишга чақиради. Барча одамлар миллати, ирқи ва насабидан қатъий назар Аллоҳ олдида тенг эканликларини таъкидлаб, бир-бирларини камситиш, бир-бирларига зулм қилишдан қайтаради.
Лекин, узоқ тарих давомида Қуръон оятларида баён қилинган фикрларни турли оқим ва мазҳаб вакиллари турлича талқин этишга ҳаракат қилганлар. Айниқса, кейинги пайтда кўпайиб кетган диний-сиёсий оқимлар улардан ғаразли мақсадларда фойдаланишга уринмоқдалар. Бундай шароитда динни унинг асл манбаларига таяниб ўрганишгина, диний қадриятларни тўғри талқин қилиш имконини беради. Бу борада “Қуръон” ўзининг аҳамияти, қадр-қимматини сақлаб қолаверади.

Шофиркон туман “Искогаре” жомеъ
масжид 
имом-хатиби Т.Назаров

 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram