Мустаҳкам оила юрт таянчи.
05 апрел 2021 й.
820 марта ўқилди.

 
Мустаҳкам оила юрт таянчи.

Оила инсоният тарихининг ҳамма даврларида жамиятнинг негизи ҳисобланган. Шу маънода оилани кичик жамият дейиш мумкин. Аллоҳ таоло оила қуриб яшаш инсоний фитратга мувофиқ эканини эслатиб, шундай марҳамат қилган: “Сизлар эслатма олишларингиз учун биз ҳар бир нарсани жуфт - жуфт қилиб яратдик”. (Заарийаат сураси, 49-оят).
Демак, Аллоҳ таоло борлиқдаги барча нарсаларни жуфт қилиб яратган. Масалан, эркак - аёл, кеча - кундуз, иссиқ - совуқ, ва ҳоказолар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам оила қуришга тарғиб қилиб шундай деганлар. “Ким авратини ҳаромдан сақлаш ҳамда шариат буюрган ишларни амалга ошириш мақсадида оила қурса, Аллоҳ таоло унга мададкор бўлади”. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинган. “Уч тоифа инсонга ёрдам бериш Аллоҳнинг зиммасидадир (улардан бири) Ўз иффат покдомонлигини сақлаш истагида уйланиб турмуш қурувчидир”. (Имом Аҳмад ривояти).
Никоҳнинг шариатимизга киритиш ҳикматлари:
1. Никоҳ орқали эркак ва аёлнинг иффатини сақлаш.
2. Инсон сулоласини инқирозга учраб йўқ бўлиб кетишидан ҳимоя қилиш.
3. Наслу насабни боқий қолиши ва муҳофаза қилиниши.
4. Жамият аъзолари орасида ўзаро яхши алоқаларни ўрнатиш ва уларни ривожлантиришдир.
Фузайл ибн Иёз шундай деганлар: "Бахтсизликнинг нишонаси қўйидаги нарсаларда кўринади: Бешарм ва беҳаё бўлиш, кўнгил қаттиқ ва дағал бўлиш, молу дунёга ҳаддан ортиқ муккасидан кетишдир".

Аллоҳ таоло мустақил юртимизни, халқимизни тинчлик ва омонликда, жанатмакон юртимизни ёмон кўзлардан, барча офатлардан омонда сақласин. Амин.

Вобкент тумани Абдулазизхон жомеъ масжид

имом - хатиби У.Шомуродов. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:35
Куёш: 07:15
Пешин: 13:10
Аср: 16:10
Шом: 17:45
Хуфтон: 19:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram