Мустақиллик – энг улуғ неъмат!
30 август 2021 й.
785 марта ўқилди.

 

Мустақиллик – энг улуғ неъмат!

Уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бугунги тинч-осойишта, фаровон ҳаётимизнинг қадрига етиш учун эса замон билан ҳамнафас бўлишимиз, ён-атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга, юрт тақдири ва истиқболига дахлдорлик ҳисси билан яшашимиз шарт.
Бугун биз бошимиздан кечираётган ўта таҳликали ва қалтис замонда, ён атрофимизда турли хавф-хатарлар кучайиб бораётган бир шароитда ҳар биримиз ўз уйимизда, кўча-куйда, ҳар куни «фикрга қарши фикр билан, ғояга қарши ғоя билан, жаҳолатга қарши маърифат билан» курашишга шай туришимиз, тинчлик учун курашмоғимиз керак.
Чунки бугун тинчлик фақат куч, қурол билан эмас, балки оташин сўз, репортаж, мураббийнинг самарали дарси, тарғиботчининг таъсирчан тадбирлари, ота-оналарнинг оилаларда фарзандларига айтаётган самимий ва доно ўгитлари билан ҳам ҳимоя қилинади. У барчамиздан бугун кечагидан, эртага бугунгидан кўра зийракроқ, ҳушёрроқ бўлишимизни талаб этмоқда.
 – Дунёда миллатлар, элатлар, халқлар кўп. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ўзларининг мустақил ватанига эга эмас. Аксарият миллат ва элатлар кимгадир тобе, ер-суви, тупроғи, бойликлари, ҳатто, инон-ихтиёри ҳам бировларнинг қўлида, – дейди Тошкент давлат шарқшунослик институти профессори : Улуғбек Идиров. – Не бахтки, ўзбек халқи, Ўзбекистон фуқаролари бугун нафақат ҳур ватанга, балки гуллаб-яшнаётган, барқарор тараққий этаётган, кўп соҳалар, йўналишларда бошқаларга ибрат кўрсатаётган ўз мамлакатига эга. Бугун Ўзбекистоннинг таълим-тарбия, тиббиёт, қишлоқ хўжалик соҳаларида дунёнинг етакчи давлатларидан ҳам илгарилаб кетаётганлиги, жаҳоннинг энг бахтли саналган 30 та мамлакати қаторидан ўрин олиши, борингки, азим Самарқанднинг зиёрат қилиш шарт бўлган 50 та шаҳарлар қаторида эътироф этилиши, бу биз, ўзбекистонликлар ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийдиган оддий, аммо ғоят муҳим ҳақиқат! Шунинг учун мустақиллик энг аввало, ўзликни англаш, эгалик қилиш ҳуқуқи демакдир. Ўзлигига эга бўлмаган, ҳар бир қарич ерини муқаддас билмаган, ўз бойликларига ўзи эгалик қилолмаган миллатнинг мустақиллиги ҳам абадий бўлмайди. Бунга шу кеча кундузда ҳам уруш, парокандалик, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик гирдобига тушиб қолган мамлакатлар мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Шунинг учун ҳам биз огоҳлик, ҳушёрликни ҳеч қачон йўқотмаслигимиз, мустақиллигимизни асраб-авайлашимиз лозим.
Айни пайтда вилоятимизда республика ва вилоят тарғибот гуруҳлари самарали иш олиб бормоқда. Мазкур тадбирларда кенг жамоатчилик вакиллари, шоир ва ёзувчилар, журналистлар, санъаткорлар, олимлар, фаол қатнашмоқдалар.
 Ўз навбатида вилоят тарқибот гуруҳлари ҳам жойларда алоҳида манзилли дастур асосида фаолият олиб бормоқда.
Мазкур тарғибот тадбирлари мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлардан бошлаб халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танлаб олган тараққиёт йўлимизнинг моҳиятини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг қалби ва онгига мустақиллигимиз акс этган ғояларни, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.  
Аллоҳ жаннатмакон юртимизни тинч, осмонимизни доимо мусаффо қилиб, мустақиллигимизни  абадий қилсин. Яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизни 30 йиллик шодиёнасини юртимизга, халқимизга муборак қилсин!!!

Вобкент тумани “Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий”
жомеь масжиди имом хатиби Ғ. Очилов.
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram