Аллоҳ насиб этган мустақиллик неъматлари
28 август 2016 й.
2667 марта ўқилди.

 Аллоҳ насиб этган мустақиллик неъматлари

 
Инсоннинг бахти  хазина  ёки  мол-дунёда  эмас.  Бахт  фақатгина Аллоҳнинг розилилигини топишда, қаноат ва хотиржамликдадир. Тинчлик  Аллоҳнинг неъмати, уруш эса офатидир. Дарҳақиқат, глобал миқёсдаги иқтисодий ва молиявий инқироз давом этаётган ҳозирги кунларда дунё халқлари учун тинчликни сақлаб қолиш, одамларнинг яшаш ҳуқуқини таъминлашдан ҳам муҳимроқ вазифа йўқ экани тобора чуқурроқ аён бўлмоқда. Ҳақиқатан ҳам тинчлик, деб аталмиш неъмат бўлмас экан, ибодатда ҳаловат, тараққиёт ҳам, фаровон ҳаёт ҳам бўлмайди. Озми кўпми Аллоҳ берган ризқга қаноат қилмоқ лозимдир.  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис шарифда: Расулуллоҳ  с.а.в.  кунларнинг бирида ёки кечаларнинг бирида кўчага чиққанларида, Абу Бакр ва Умарни р.а. учратдилар. Уларга: «Сизларни бу соатда уйингиздан нима олиб чиқди?», деганларида, икковлари: «Эй Аллоҳнинг Расули, очлик», деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, мени ҳам сизларни олиб чиққан нарса олиб чиқди. Туринглар», дедилар. Улар у зот билан туриб, ансорийлардан бир кишиникига боришди. Боришса, у уйида йўқ экан. Унинг хотини буларни кўриб: «Хуш келибсизлар, марҳабо», деб айтди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Фалон киши (яъни, эринг) қаерда?» дедилар. У аёл: «Бизга ичимлик суви олгани кетди», деди. Шу пайт ҳалиги ансорий келиб, Расулуллоҳ  с.а.в.  ва икки биродарларини кўриб: «Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бугун мендан кўра меҳмон жиҳатидан ҳурматлироқ киши йўқ», деди. Ва кетиб, хурмоси бор бир новда кўтариб келди. Унда пишмаган, қуритилган ва ҳўл хурмо бор эди. У: «Енглар», деб илтифот қилиб, қўлига пичоқ олувди, Расулуллоҳ  с.а.в.  унга: «Қўйгин, сут бериб турган жониворни сўймагин», дедилар. Кейин хонадон соҳиби бир қўй сўйди. Улар бу қўйдан ва ҳалиги новдадаги хурмодан еб, ичимликлар ичишди. Қачонки қоринлари тўйиб ва сувга ташналиклари кетганидан кейин Расулуллоҳ  с.а.в. кўзларига ёш келиб. Абу Бакр ва Умар розия Аллоҳу анҳумога.: «Жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, Қиёмат куни бу неъматлар ҳақида сўроққа тутиласизлар. Сизларни очлик уйларингиздан чиқарган эди. Сизлар эса бу неъматларга эришиб қайтмоқдасизлар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.
Аллоҳга шукроналар бўлсинки бугунги кун неъматлари зиёдадир. Пайғамбар с.а.в.ни йиғлатган бу неъматларнинг қадрига етиб шукронаи неъмат қилиб бормоқ лозим. Дастурхонларимиз тўкин-сочиндир, ёш авлод фарзандларимизни буларни қадрига етадиган қилиб тарбияламоқ керак. Бугунги кун оилалардаги ва давлатларнинг нотинчликларига катта сабаб ношукурликдир. Аллоҳ таъоло ўзининг каломида: «Сўнгра ана ўша Кунда албатта (ҳаёти-дунёда сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида масъул бўлурсизлар» (Такасур сураси, 8-оят).
Огоҳ бўлайликки ҳар бир берилаётган неъматнинг ҳисоби бор. Шу кунларда таъомларимизни ҳам кийим-кечакларимизнинг ҳам саноғи йўқ. Ҳаттоинки ямоқлик кийим кийишга уяламиз ваҳолангки, Абу Ҳурайра р.а. айтадилар: «Мен етмишга яқин аҳли суффани кўрдим, лекин уларнинг бирортасида чопон йўқ эди. Уларда фақат ё иштон, ё кўйлак бўлиб, кўйлакни бўйинларига боғлаб олишарди. У тўпиқларининг ярмигача ёки ошиқларининг ярмигача етар эди. Авратлари очилиб қолмаслиги учун қўллари билан ушлаб туришар эди». Имом Бухорий ривоятлари.
Аллоҳга шукрки бугунги кунимизда Истиқлолимизнинг чорак аср¬лик тўйи олдидан эришган натижаларимизнинг соноғи йўқ. Ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини Имонли эътиқодли қилиб тарбиялаш билан бир қаторда, мустақиллик инъом этган имкониятлар, шарт-шароитлардан унумли фойдаланишга ундашимиз лозим. Бугунги осойишта кунларга етишиш йўлидаги қийинчиликлар, халқимиз бошидан кечирган оғир кунлар моҳиятини, яъни мустақиллик ўз-ўзидан бўлмаганини келажагимиз эгалари онгига чуқур сингдиришимиз даркор. Ҳозирги фаровон ва ёрқин кунларимизни қадрига етиш, қаноатлик бўлишга ундамоқ лозим.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинган ҳадиси шарифда. Расулуллоҳ  с.а.в.:«Кимки мусулмон бўлиб, эҳтиёжига етарли ризқ берилган бўлса ҳамда Аллоҳ таоло берган нарсасида қаноатли бўлса, батаҳқиқ нажот топибди», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. Аллоҳ бизларни мусулмонлардан қилганига, Аллоҳга ҳамд бўлсин. Берган ризқига қаноатли, собир бандалардан айласин. Имоннинг шиори ҳам: тақво, ҳаё, шукр ва сабрдадир.
 
Азизжон Жамолов – Шофиркон тумани
“Шайҳи Дарвеш” жоме масжиди имом-хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram