МУСУЛМОННИНГ МУСУЛМОНГА НИСБАТАН ОДОБИ
27 декабр 2021 й.
703 марта ўқилди.

 
МУСУЛМОННИНГ МУСУЛМОНГА НИСБАТАН ОДОБИ

Оят ва ҳадисларда кўп бора такрорланган, ҳамда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан умматга тарғиб этилган амаллардан бири бу мусулмончилик ва унга оид одоблардир. Биламизки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг машҳур бўлган ҳадисларидан бирида салом бериш ва саломга жавоб қайтариш, чақирилган жойга бориш, аксирган кишига қарата “ярҳамукаллоҳ” деб гўзал тилак билдириш, касал бўлса уни кўришга бориш, насиҳат сўраса унга чиройли насиҳат бериш ва вафот этганда жанозага бориб қатнашиш мусулмоннинг мусулмон олдидаги бурчлари деб бирма бир санаб ўтганлар. Қолаверса, мусулмонни қўллаб қувватлаш, қўриқлаш ва ўзи яхши кўрган ва хоҳлаган нарсани биродарига ҳам раво кўриш, биродарининг ҳаққига дуода бўлиш каби буюк фазилатларда биродарини шерик қилиб унинг ҳурматини жойига қўйиш мусулмон кишининг одобларидан ҳисобланади.
Шу каби юқоридаги фазилатларга эга бўлган ҳар бир мусулмон Аллоҳдан гуноҳларини кечиришлигини сўрашлиги, бир-бирлариларига қўлидан ва тилидан зарар бермаслиги, ўзаро камтар бўлиб кибрга берилмаслиги лозим бўлади. Зеро, оятда Аллоҳ кибрли инсонларни ёқтирмаслигини очиқ ойдин баён қилган. Ўзаро келишмовчилик сабаб аразлашиб қолган мусулмон инсон бошқа бир мусулмонни Аллоҳ учун унинг зулм қилганини кечириб юборса, Аллоҳ таоло ўша мусулмоннинг иззатини оширади. Зотан, ҳадисда айтилганидек “Ким бир мусулмоннинг мушкулини осон қилса, Аллоҳ унинг мушкулини осон қилади”. 
Мусулмон кишига тегишли бўлган одоблардан яна бири дастурхонини ҳамма учун очиқ тутишидир. Шу билан бирга барчага гўзал одоб билан яхши муомалада бўлишдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ёши улуғларни ҳурматини қилинглар”, деган ҳадисларига мувофиқ катталарни ҳурмат қилиш Аллоҳ таолонинг инсонга берган буюк карамидан ҳисобланади. Бу юқорида зикр қилганларимиз мусулмоннинг мусулмонга нисбатан қўллайдиган одоблари ҳисобланада. Бу каби одобларни Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида жуда кўп ва хўп таърифини келтирганлар. Эндиги айтиладиган одоб эса бевосита мусулмонни Аллоҳга энг яқин бўладиган ҳолати намоздаги ободларнинг бири бўлган сафда туриш одоби хусусида. Намозда сафларнинг тўғрилиги қалбларнинг тўғрилиги ва намознинг қабул бўлиши аломатидандир. Олдинги қаторда имом орқасида эса унинг ўрнини боса оладиган  аҳли илм ва ёнбошларида аввалги сафларни тўлдирувчи ёши улуғ, суннатни лозим тутган, илмли кишиларнинг жой олиши, ёшларнинг орқа сафда ҳамда болаларнинг эса энг охирги сафларда бўлиши мақсадга мувофиқ ва одобнинг гўзаллигига мос келгувчи амаллардан бўлади.

Бухоро шаҳар “Масжиди Баланд” жомеъ

масжиди имом-хатиби Саидов Миршод 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:47
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram