МУТААССИБЛИК ОФАТЛАРИ
25 ноябр 2022 й.
«орқага
452 марта ўқилди.
МУТААССИБЛИК ОФАТЛАРИ
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду-санолар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд саловоту-салом бўлсин.
Ислом дини инсонларга фақат диний аҳкомларни ўргатибгина қолмай, балки у жамиятимизга маънавиятни-маърифатни, ижтимоий-сиёсий талабларни қондирувчи диндир. Аммо ҳозирги кунда исломий арконларни мукаммал билмай туриб илмсизлик сабабидан айрим кишилар ва ёшлар мутаассиблик ва динда чуқур кетишга сабаб бўляпти.
Шариатимиз динга чуқур берилишга доим қарши бўлган. Қуръони карим оятлари ва хадиси шарифда бу бидъатлар қаттиқ қораланган.
Шу ўринда савол туғилади? Диний мутаассиблик динга чуқур кетиш нима? Мутаассиблик бирор эътиқодга ёки дунёқарашга жуда берилиб кетишлик, ўз фикрида қаттиқ туриб бошқаларни фикрини инобатга олмаслик, ҳамда инкор қилиш ва доим ўзини ҳақ деб билишликдир.
Аллоҳ таоло қуръони каримда шундай марҳамат қилади: "Динга мажбурлаб киритиш йўқ. Зеро тўғри йўл залолатдан ажраб бўлди". (Бақара сураси 256- оят).
Мана шу оятни одамлар ўзича ҳар-хил тушунишади. Бир инсонга намоз ўқинг, рўза тутинг, молингиз нисобга етса закот беринг, Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан тийилинг деб ҳидоятга чорласа, у инсонни нафси ақлидан ғолиб келиб динда мажбурлаш йўқ деб бахона қилади ва ўзини оқламоқчи бўлади, лекин кишилар орасида ўзини мусулмон ҳисоблайди. Аслида бу ибодатлар ҳар бир мусулмонни бажариши керак бўлган вазифа ҳисобланади.
Ойша онамиз р.а олдиларига пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келганларида бир аёлга кўзлари тушиб, бу ким деб сўрадилар. Шунда Ойша онамиз бу аёл кечалари билан ибодатга машғул деб таърифладилар: Шунда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар" Албатта дин енгилдир. Ким динга қаттиқлик (мутаассиблик) қилса, албатта дин уни енгади. Бас тўғри бўлинглар ва яқин бўлинглар". (Имом Бухорий ривояти)
Шунинг учун ҳозирги ёшларимиз аввало барча диний аҳкомларни ибодатларни фарзу-вожибларни мазҳабимизга буюрилгандек ўрганиб амал қилсалар мақсадга мувофиқ бўлади.
Ғиждувон туман “Хожалар” жомеъ масжиди имом-хатиби Ражабов Ҳасан