Нафс
16 ноябр 2018 й.
2005 марта ўқилди.
Нафс
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилдилар: "Аллоҳим, фойдасиз ишдан, қӯрқувсиз қалбдан, қабул бӯлмайдиган дуодан ва тӯӣмайдиган нафсдан асрашингни сӯрайман". Пайғамбаримиз нафс ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сӯрадилар. Чунки бу нафс инсонни гуноҳларга бошлайди, осий бӯлишга сабаб бӯлади.
Ҳар бир инсон ёшлигида таълим-тарбия олиб, нафсини тӯғри йӯлга солмаса, ёмонликка элтувчи нафсга олиб бориб, инсонни ҳалокатга олиб боради. Ҳаётда учрайдиган кӯп иллатлар илдизи ҳавойи нафсга эргашишга бориб тақалади.
Қуръони каримда марҳамат қилинган: "Нафсимни оқламайман, зеро, нафс агар Роббим раҳм айламаса-фақат ёмонликларга қистовчидир. Албатта Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир". (Юсуф.53). Албатта, инсоннинг нафси аммораси уни доимо ёмонликларга ундаб туради. Бундан фақатгина Аллоҳ таоло раҳм қилган зотнигина нафси ёмонликларга ундамайди.
Баъзи инсонлар бахтни бойлик, тӯкин-сочинликда деб ӯйлашади. Лекин мол-дунёнинг қӯплиги ҳам ӯз соҳибига қаттиқ азоб келтирадиган ҳолатлар ҳам бӯлади. Бундай инсонлар оғир ташвиш, доимий чарчоқ ва ниҳояси йӯқ ҳасрат билан яшашади.
Нафсни чегарасини яхши биладиган, ӯзини ҳар хил бузуқ аҳлоқ ва гуноҳ ишлардан йироқ тутадиган инсонлар ҳам бор.
"Нафсни поклаган киши нажот топур ва у (нафс)ни (гуноҳ )билан) кӯмиб, хорлаган кимса (Аллоҳнинг рахматига) умидсиз бӯлур!" (Шамс, 9-10 оятлари). Демак, одам фарзанди нафсини покласа, нажот топади, нафсига қул бӯлган кимса эса Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бӯлишади. Аллоҳ таоло Ӯзининг сӯнги каломи Қуръони каримда:
"Эй иймон келтирганлар: Шайтоннинг изидан эргашманглар! Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта (шайтон) бузуқлик ва ёвузликка буюрур. Агар сизларга Аллоҳнинг фарзи ва раҳмати бӯлмаганида эди, сизлардан бирор киши (туҳматдан) пок бӯлмас эди. Лекин Аллоҳ ӯзи хоҳлаган кишини поклар. Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчидир"-деб марҳамат қилган (Нур.21 оят). Агар инсон нафсига қул бӯлса, шайтонни изидан эргашган бӯлади. Шайтон эса уларни нопок, бузуқ ишларга бошлайди.
Аллоҳ барчамизни нафс исёнидан асрасин, тӯғри йӯлидан адаштирмасин.
Когон туман "Шоҳ Нажаф" масжиди
имом хатиби Асадов Ҳусенжон
«орқага