Нажот сари!
09 июл 2019 й.
1390 марта ўқилди.

 

Нажот сари!

Аллоҳ таолога, бизни, дунёга муаллим бўлган, исломда чинакам пешволар бўлган зотлар ва мусулмон аҳлидан қилгани учун битмас туганмас ҳамдлар айтамиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар айтамизки, у зот сабаб илм ўргандик инсломни танидик ва ҳақни англадик.
Аллоҳ таоло: “Биладиганлар билан билмайдиганлар баробар бўлурму?!” деб марҳамат қилади Қуръони каримда. Биз баралла айтамизки, албатта баробар бўла олмайди. Тенг бўлмаслигини барчамиз биламиз. Бу нарсани билиш учун ҳам инсонга илм керак. Нодон бундай нарсаларни қаёқдан ҳам билсин.
Баъзида исломий илмлар ҳозирги кунимизга тўғри келмайди чунки, бу ривожланаётган давр, ривожланишга эришиш учун ҳам ҳалолни танлаб ҳаромдан кечмоғимиз керак. 
Профессор Шибрил 1927 йили бўлиб ўтган ҳуқуқ анжуманида қуйдагиларни айтган: “Башарият Муҳаммад (алайҳиссалом)дек кишини ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган”. 
Ислом илмлари ҳар доим замон билан ҳам нафас бўлган. Чунки, ислом доимо яхшилик, хушмуомалалик, тинчлик ва пешрафторлик учун хизмат қилиб келган. 
Дунёга муаллимлик қилган ота-боболаримизнинг барчаларининг пойдевор илмлари шариати ислом бўлган. Доимо ҳақни англаб, иззату – обрў топай деб эмас, келажак авлод яхшиликга эргашсин деб, ўзларидаги илм омонатини чиройли адо қилишган. 
Биз фахрланадиган зотларнинг ҳаётига бир назар солсак. Ибн Синолар, Имом Ғаззолийлар, Имом Бухори-ю, Фаробийлар, Термизийлар ва Марғилони-ю, Замахшарийлар, бу юрт буюкларини санасак адоғига ета олмаймиз. Дунёга муаллим бўлган бу зотлар, минг афсуслар бўлсинки замон келиб, тарихнинг аёвсиз қалами бу зотларнинг номларини қора билан бўяб қўйди. 
Аллоҳга чексиз ҳамдлар айтамизки, Ҳақ келиб ботил завол топганида, бизнинг улуғ зотларимиз қандай зотлар бўлганини билиб олдик.
Аммо бу улуғ зотлар бу илмларга, технологиясиз, ривожланмаган даврда қандай эришдики,  бу илмлар билан дунё суғорилмоқда. Биргина имом Ғаззолиний олайлик 53 йил умр кўрган зот, салкам ўн аср олдин дунёга татийдиган мерос қолдирган. Бу мерослар ҳозирга қадар инсонларга манфаат келтирмоқда. Мана шу зот ўн аср олдин технологиялар бўлмаган ҳолда, инсон кўзини ўнта парда ҳимоялаб туради агар бу пардаларнинг бирига захмат етса кўриш қобилиятига таъсир қилишлигини айтган, лекин бу инсонни кўз пардалари бизнинг асрга келиб технологиялар ривож топган даврда тиббиёт олимларининг мана шу технологиялар асосида исботлаб берилди ваҳоланки, бизнинг тиб олимларимиз бу ҳақида салкам ўн аср олдин айтиб кетишган. Буларнинг қилган ишларини санасак саҳифалар етмаслиги аниқдир. Биз фақатгина шуни айтамизки бу илмларнинг тагида ислом бор, омонатдорлик бор, ҳалол ва ҳаромни англаш бор. Биз агар Профессор Шибрил айтганидек исломни ушласак нажотларга эришамиз.
Исломни билган уни англаган инсонга аввало қўрқиш пайдо бўлади, у қўрқув Аллоҳдан бўлгани учун омонатдор ва ҳақсевар бўлади. Аллоҳдан қўрққан қалб, шайтоний нафсониятдан кечади ва ундан кейин омонатдорлигини гўзал адо қилади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “ким бирор илм ҳақида сўралса-ю уни билган ҳолида билмайман деса, қиёмат кунида оловдан бўлган юган билан юганланади” дедилар. Ҳақиқатан, бизга берилган омонатни била туриб билмайман десак, билган илмимизни бировдан қизғаниб яширсак оқибати ёмон бўлишлиги ҳадиси шарифда зикр қилинмоқда. 
Аллоҳдан қўрқадиган қалб илмни гўзал ўрганади ва уни гўзал келажак авлодга етказидики, ўзи эриша олмаган марраларга ўзидан кейинги авлод етсин дея. 
Биз улуғларимиз ҳаётидан қанча мисоллар келтирсак шунча оз, уларни қилган ишларини тарих ёзиб тугата олмаган ва тугата олмайди ҳам чунки, уларнинг мерослари поёнсиз денгиз мисолдир. Бизлар у зотларнинг меросларини шунчаки китобат қилиш эмас балки ўрганиб, ўргатиб ҳаётга татбиқ қилишимиз керак. Биз у меросларга соҳиб чиқсакгина ютуққа эришамиз нажотларга эришамиз. 
Роббим бизни улуғ зотлар диёрида қилдинг, йўлимизни ҳам дилимизни ҳам ўшалар қаторида қилгин.

Пешкў тумани 
“Бобо Араб” жоме масжиди
имом хатиби Дилшод Алиев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram