НАМОЗДА ЎН ИККИ МИНГ БАРАКА
15 июн 2020 й.
1048 марта ўқилди.

 

НАМОЗДА ЎН ИККИ МИНГ БАРАКА

Машойих ва орифларнинг айтишларича, намозда ўн икки минг барака бордир. Аллоҳ таоло уни ўн икки бўлакда жамлагандир. Намоз мукаммал, умид қилинган самара ҳамда талаб қилинган фойданинг ҳосил бўлиши учун ана шу бўлакларга риоя қилиш лозим:
1. Илм. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинишича, "Илм билан озгина қилинган амал жоҳиллик билан кўпгина қилинган амалдан яхшироқдир.
2. Таҳорат.
3. Либос.
4. Вақт.
5. Қиблага юзланиш.
6. Ният.
7. Такбиру таҳрима.
8. Намоздаги қиём.
9. Қуръони карим тиловати.
10. Рукуъ.
11. Сажда.
12. Қаъда.
Ана шу ўн икки бўлакнинг ҳар бир бўлагида яна учтадан бўлак мавжуд.
Илмнинг уч бўлаги бор:
1. Фазл ва суннатлар билан танишиш.
2. Таҳорат ва намозда қанча суннат борлигини билиш.
3. Шайтон макри ва васвасасини, унинг қандай қилиб халал беришини ўрганиш.
Таҳоратнинг уч бўлаги бор:
1. Қалбини гина ва ҳасадлардан покламоқ.
2. Аъзоларини маъсиятдан покламоқ.
3. Сувни ишлатаётганда исрофга ҳам, камчиликка ҳам йўл қўймаслик.
Либоснинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Ҳалол йўл билан топилган бўлиши керак.
2. (Нажасдан) пок бўлиши керак.
3. Фахрланиш ва такаббурликдан узоқ, суннатга мувофиқ бўлиши керак.
Вақтнинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Намоз вақтига аҳамият бериб, унинг вақтларини аниқлаб олиш.
2. Азонни кутиб туриш.
3. Ҳар бир намознинг вақти ўтиб кетмасдан унда ҳозир бўлиш.
Қиблага юзланишда ҳам уч бўлак бор:
1. Қиблага зоҳирий бадани ила юзланиш.
2. Аллоҳ таолога ботини ва қалби ила юзланиш. Аллоҳ қалбининг ва орзуларининг Каъбасидир.
3. Буткул (Аллоҳга) юзланиб, том маънода Унга хушуъ қилиш.

Ниятда ҳам уч бўлак бор:
1. Қайси намоз эканлигини билиш.
2. Кўрувчи ва билувчи Аллоҳ олдида турганини ҳис қилиш.
3. Албатта Аллоҳ унинг сир-асрорларини билишини англаш.
Аввалги такбир (такбиру таҳрима)нинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Саломат лафз ила англамоқ.
2. Қўлини қулоқлари юмшоғига етказмоқ. (Гўёки дунё ишларининг барчасини орқа томонига отиб юборгандек).
3. Такбир айтган пайтда Аллоҳнинг улуғлиги ва азаматини ҳис қилмоқ.
Қиёмнинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Сажда қилинадиган ўринга қараш.
2. Роббиси ҳузурида турганини тўла ҳис этмоқ.
3. Ўнг ва чапга алангламаслик. Ўнг ва чапга қарашнинг мисоли худди султоннинг олдига эҳтиёж билан киради-да, рўпарасида туриб у ёқ бу ёққа қарайверишига ўхшайди.
Тиловатнинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Оятларни тартил ила тиловат қилмоқ.
2. Оятлар маъносини тааммул қилиб фикр юргизмоқ.
3. Ва ундаги нарсаларга амал қилмоқ.
Рукуънинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Орқаси намозда текис бўлмоқ (яъни, тенг бўлмоқ).
2. Тиззасига қўл бармоқларини ажратган ҳолда қўймоқ.
3. Хузуъ, инобат ва таъзим этган ҳолда тасбеҳ айтмоқ.
Сажданинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Қўлини қулоғи яқинида жамламоқ.
2. Икки тирсагини ердан кўтармоқ.
3. Саждада Аллоҳнинг улуғлиги ва азаматини ҳис этган ҳолда тасбеҳ айтмоқ.
Қаъданинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Ўнг оёғини кўтариб, чап оёғи устига ўтирмоқ.
2. "Ташаҳҳуд"нинг маъноларига риоя қилган ҳолда ўқимоқ. (Чунки унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот бор).
3. Дуо қилиб, ўнгга ва чапга салом бераётганда, намоз ўқувчи мўминлар-у фаришталарга салом бермоқ (яъни, ассалому алайкум вал башару вал малак, демоқ).
Ихлоснинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Намоз ўқиётганда Аллоҳ розилигидан бошқани хоҳламаслик.
2. Бу Аллоҳнинг тавфиқи билан бўлаётганини билмоқлик.
3. Ундан ажр ва савобни умид қилмоқ.

Манбалар асоси "Фазоилул аъмол" китобидан

ЎМИ Бухоро вилоят вакиллиги Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram