Ризқ -рўзимиз мўл бўлсин
20 март 2019 й.
1472 марта ўқилди.


                                        Ризқ -рўзимиз мўл бўлсин.

Наврўз айёми халқимиз учун шарқона янги йилнинг бошланиши,энг қадимий асл миллий, энг ардоқли байрамдир. Наврўз деҳқончилик ишларининг бошланиши, янги меҳнат мавсумига киришиш вақти саналади. Наврўз кунлари халқ сайллари уюштирилиб сумалак, ҳалим, кўксомса, кўкчучвара каби тансиқ таомлар пиширилган. Мамлакатимизда мустақиллик йиллари Наврўз қайта тикланди. Айём кунлари она диёримизнинг барча жабҳаларида сайллар,тантанали томошалар,турли-туман байрам тадбирлари ўтказилади,уруш ва меҳнат фахрийлари,якка-ёлғизлар,кексалар,беморлар ҳолидан хабар олиниб,баҳоли қудрат моддий ёрдам кўрсатилади.
  Жаннатмакон  диёримизнинг бобо деҳқонлари, боғбону соҳибкор эгалари ерларни экин-текинга тайёрлаб, иймон -эътиқод ва ихлос билан ерга қут- барака уруғларини қадашни бошлайдилар. Улар етиштирган мева-чева, сабзавот-полиз маҳсулотлари халқимз дастурхонини янада сероб,тўкин қилишга хизмат қилади. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) марҳамат қилиб айтганлар:  “Бир мусулмон бирор бир дарахтни ёки экинни экса, ундан бирор қуш ёки ҳайвон еса у инсонга садақа ёзилади”.
    Бу йил томорқачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.  Бир қарич ер ҳам бўш ётмаслиги, ундан самарали фойдаланиш учун ҳаракат бошланган. Дарҳақиқат, бизга берилган ердан унумли фойдаланиш,кўп ва сифатли ҳосил етиштириш юртимиз фаровонлиги,дастурхонимиз   мўл-кўллигига, ризқимиз бутун бўлишига хизмат қилишини ҳеч биримиз унутмаслигимиз керак.
  Наврўз муборак, азиз дўстлар !

Ромитан тумани  Ҳазрати Умар

жомеъ масжиди имом-хатиби С.Фахриев 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram