ЭНГ БУЮК НЕЪМАТ
30 январ 2026 й.
342 марта ўқилди.

ЭНГ БУЮК НЕЪМАТ
Фарзанд — Яратганнинг ота-онага берган энг буюк инъомидир. Барчамизга маълумки, ҳар бир оилада дунёга келадиган фарзанд ота-онанинг эзгу орзуси, қувончи ва бахти ҳисобланади.
Ҳар бир она фарзандининг соғлом, зуваласи пишиқ, бахтли ва саодатли бўлиб ўсиб-улғайиши учун қайғуради. Чақалоқ дунёга келмасидан олдиноқ она шу улуғ вазифага тайёргарлик кўради, қалбида умид ва меҳр уйғонади.
Фарзанднинг қалби эса Яратганнинг ота-она қўлига топширилган энг улуғ омонатдир. Аллоҳ таоло Муъминун сурасининг 12-оятида марҳамат қилади:
«Албатта, Биз инсонни лойнинг мағзидан яратдик».
Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломдан Момо Ҳаввони яратди ва ҳар икки жинс вакилларига насл қолдириш учун сўнмас муҳаббат ато этди. Улар ўз фарзандларини дунёга келтиришда ҳатто жонларидан воз кечишга ҳам тайёр бўладилар. Ҳар бир қақшатқич тўлғоқда она гўё бир ўлимдан қолгандек бўлади. Аммо ширин фарзанд ер юзига келгач, барча оғриқлар бир пасда унутилиб, она қалбини меҳр, бағрини эса ҳаёт манбаи бўлган оппоқ сут тўлдиради.
Чақалоқни тарбиялаб, улғайтиш машаққатли, оғир ва тинимсиз меҳнатдир. Туғилган пайтда имкон қадар бўшроқ йўргаклаш фойдали ҳисобланади. Кўкрак билан эмизиш эса она билан бола ўртасида нозик ва узвий муносабатни шакллантиради. Бу жараёндан ҳам она, ҳам бола чуқур ҳиссий қониқиш олади.
Кўкрак сути билан боқиш бола соғлиги, унинг баркамол инсон бўлиб камол топишида жуда муҳим аҳамият касб этади. Хулоса қилиб айтганда, она сутининг етарли бўлиши кўп жиҳатдан онанинг ўзига, қолаверса, оила аъзоларининг оналар учун уйда яратган шароити ва қулайликларига боғлиқдир.
Кўзимизнинг нури бўлган чақалоқлар бор хонадонларда ҳар биримиз оналарга эътиборли бўлиб, улар учун яхши шароит яратишимиз, авайлаб-асрашимиз зарур. Шундагина халқимизда айтилган:
«Она соғлиги — боланинг бахти» деган ҳикматга амал қилган бўламиз.
Ойнисо Йўлдошева,
Шофиркон туман Дўрмон МФЙ
расмий отинойиси 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:10
Куёш: 07:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:15
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram