НИКОҲ ИНСОНЛАР ЖАМИЯТИДАГИ МУСТАҲКАМ БИТИМ
20 январ 2017 й.
2470 марта ўқилди.
НИКОҲ ИНСОНЛАР ЖАМИЯТИДАГИ МУСТАҲКАМ БИТИМ
Оила жамиятимизнинг бир бўлаги ҳисобланади. Оиланинг мустаҳкам ва бардавомлигини таъминлайдиган энг асосий омиллардан бири бу никоҳдир. Никоҳ билан қурилган оиладан соғлом ва солиҳ фарзандлар дунёга келади. Никоҳ- оила қурган икки ёшни бир-бирига мустаҳкам боғловчи риштадир. Никоҳ орқали, эр-хотин бўлувчилар бир бирларининг ҳақ-ҳуқуқларини билиб, унга риоя этиш зарур эканлик масъулиятини ҳис этадилар. Никоҳ орқали инсон насли пок сақланади. Оила қураётган икки ёшнинг ота оналари ва қариндошларини орзу-умидлари амалга ошган бўлади. Уларга Аллоҳ таолонинг баркоти нозил бўлиб, ҳаётларига файз киради.
Аллоҳ таоло Наҳл сурасининг 72- оятида шундай марҳамат этади.
قال الله تعالى : و الله جعل لكم من انفسكم أزواجا وجعل لكم من ازواجكم بنين وحفدة ورزقكم من الطيبات..
“Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни пок нарсалардан ризқлантирди”.
Аллоҳнинг бандасига фарзанд бериши улкан неъматдир. Шунингдек, фарзандининг фарзандини кўриш, яъни, набирали бўлиш ҳам улкан неъмат ҳисобланади. Албатта бу неъматга ҳам никоҳ билан эришилади.
Аллоҳ таоло Рум сурасининг 21- оятида шундай марҳамат этади.
قال الله تعالى : ومن آياته أن خلق لكم من انسفكم أزواجا لتسكنوا اليها وجعل بينكم مودة ورحمة ان فى ذلك لأيات لقوم يتفكرون.
“Унинг аломатларидан - сизлар таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизга иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир”.
Аллоҳ таоло инсоннинг ўзидан унга жуфтини яратди ва улар орасида сокинлик, иноқлик ва меҳрибонликни пойдо қилди. Дарҳақиқат, эркак фақат аёлдангина сокинлик, ором ва осойишталик топади. Шунингдек, аёл ўзига керак сокинликни эркакдан топади. Бу неъматга ҳам инсон никоҳ билан созавор бўлади.
عَنْ أَنَسٍ رضى لله عنه قَالَ: جَاءَ ثَلاَثَةُ رَهْطٍ إِلَى بُيُوتِ أَزْوَاجِ النَّبِيِّ يَسْأَلُونَ عَنْ عِبَادَةِ النَّبِيِّ فَلَمَّا أُخْبِرُوا كَأَنَّهُمْ تَقَالُّوهَا فَقَالُوا: وَأَيْنَ نَحْنُ مِنَ النَّبِيِّ قَدْ غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ وَمَا تَأَخَّرَ فَقَالَ أَحَدُهُمْ: أَمَّا أَنَا فَإِنِّي أُصَلِّي اللَّيْلَ أَبَدًا وَقَالَ آخَرُ: أَنَا أَصُومُ الدَّهْرَ وَلاَ أُفْطِرُ وَقَالَ آخَرُ: أَنَا أَعْتَزِلُ النِّسَاءَ فَلاَ أَتَزَوَّجُ أَبَدًا فَجَاءَ رَسُولُ اللهِ إِلَيْهِمْ فَقَالَ: أَنْتُمُ الَّذِينَ قُلْتُمْ كَذَا وَكَذَا أَمَا وَاللهِ إِنِّي لأَخْشَاكُمْ للهِ وَأَتْقَاكُمْ لَهُ لَكِنِّي أَصُومُ وَأُفْطِرُ وَأُصَلِّي وَأَرْقُدُ وَأَتَزَوَّجُ النِّسَاءَ فَمَنْ رَغِبَ عَنْ سُنَّتِي فَلَيْسَ مِنِّي. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Уч кишилик гуруҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари уйларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари ҳақида сўраб келди. Бас, уларга (бу ҳақда) хабар берилганида худди у(ибодат)ни оз санагандай бўлдилар. Шунда улар: “Биз қаёқда-ю, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаёқдалар, у Зотнинг ўтгану қолган гуноҳлари мағфират қилинган”, дедилар. Улардан бири: “Мен тунларни намоз ўқиш билан ўтказаман”, деди. Бошқаси эса: “Мен доимо рўза тутаман, оғзим очиқ юрмайман”, деди. Яна бошқа бири: “Мен аёллардан четда бўламан, абадул абад уйланмайман», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдиларига келиб: “Шундоқ, шундоқ, деганлар сизларми?! Аммо, Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг қўрқувчироғингизман ва Унга энг тақводорингизман. Лекин рўза ҳам тутаман, оғзим очиқ ҳам бўлади. Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам. Аёлларга уйланаман ҳам. Бас, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас”, дедилар”.
عن أبي أيوب رضى لله عنه عن النبى صلي لله عليه وسلم قال: أربع من سنن المرسلين الحياء والتعطر والسواك والنكاح. رواه الترمذى
Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набай соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тўрт нарса Расулларнинг суннатларидан: ҳаё, хушбўй сепмоқлик, мисвок ва никоҳ”, дедилар”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини никоҳга қизиқтириш билан бирга никоҳ қураётган келин-куёв ҳаққига барака тилаб дуо ҳам қилганлар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضى لله عنه قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ إِذَا رَفَّأَ اْلإِنْسَانَ إِذَا تَزَوَّجَ قَالَ: بَارَكَ اللهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَمَعَ بَيْنَكُمَا فِي خَيْرٍ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон инсонни уйланган пайтида табрикласалар Аллоҳ сенга муборак қилсин, барака берсин ва иккингизнинг орангизни яхшиликда жамласин”, дер эдилар.
Мусулмонлар бу нозик масалада ҳам ўз Холиқлари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг амрига, Унинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига қатъий амал қиладилар. Шубҳа йўқки оилалар илоҳий кўрсатмалар, набавий таълимотлар, фозил ахлоқ асосида қурилганида мустаҳкам ва бахтли бўлади.
Ҳозирги кунда диёримизда ниқоҳ билан оила қурувчи келин-куёвларга давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратилмоқда. Никоҳ қуришларидан олдин бепул тиббий кўрикдан ўтишнинг йўлга қуйилиши келжакда ота-она бўлувчи ёшларга қилинаётган ғамхўрликларнинг биридир.
Мир Араб мадрасаси мударриси: Жобир Элов
«орқага