НИКОҲ МУҚАДДАС РИШТА
23 сентябр 2024 й.
294 марта ўқилди.

 НИКОҲ МУҚАДДАС РИШТА

Никох исломдаги энг муқаддас тушунчалардан бири ҳисобланади. Никоҳ туфайли оила барпо бўлади. Оила ҳам бир кичик жамият бўлиб, унинг раҳбари ота ҳисобланади. Исломда никоҳ Аллоҳ таолонинг исми ва пайғамбаримизнинг суннатлари ила қурилган муқаддас риштадир. Шундай экан уни шунчаки ёки арзимас сабаб ила бузиб бўлмайди. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудандан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса қўшнисига озор бермасин ва аҳли аёлига доимо яхшилик қилсин! Чунки улар қовурғадан яратилгандирлар. Албатта, қовурғанинг энг эгри жойи юқори қисмидир. Агар уни  тўғрилайман деб уринсанг, синдирасан. Агар уни тек қўйсанг, эгрилигича қолур, бас уларга яхшилик қилсин”. (Имом  Термизий ривояти). 
Агар эр ўз вазифасини масъулият билан бажариб ҳалол-пок бўлса ва қўл остидаги аҳли аёлига чиройли муомала ва муносабатда бўлса, оиласи осо-  йишта, мустаҳкам ва фаровон бўлади. Ҳар бир эр мусулмон киши билиши керак бўлган зарурий маълумотларни аёлига ўргатиши зарур бўлади. Оқибатда оилада аҳиллик, дўстлик, муҳаббат ҳукм суради, оила мустаҳкамланади, қут-баракали бўлади. 
Аллоҳ таоло барчаларимизни оилани муқаддас билиб, уни муборак бир қўрғонга айлантиришга интиладиган ҳамда оила бахти учун қайғурадиган инсонлардан бўлишга муяссар айласин, амийн!
Фарҳод Турсунов,
Бухоро шаҳар “Шох Ахсавий” масжиди имом-хатиби 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:14
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram