Мўминнинг амали ниятига боғлиқдир
13 апрел 2017 й.
2297 марта ўқилди.

 Мўминнинг  амали ниятига боғлиқдир

Оллоҳ таъолога беадад ҳамду-сано ва шукурлар, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо САВга мукаммал саловот ва саломлар бўлсин. Роббимиз бу дунё ҳаётини бизлар учун синов майдони қилди. Ҳаётимизнинг ўтиб бораётган ҳар бир лаҳзаси ёки дақиқаси борки бизларни ўлимга тобора яқинлаштириб бораверади. Шундай экан барчамиз номаи-аъмолларимизни савобли амаллар ила тўлдирмоғимиз шартдир. Зеро савобли амаллар жаннатнинг калитидир. Мусулмон киши ҳаётидаги ҳар лаҳзадан унумли фойдаланиб, бу дунёда кўпроқ ажру-савоб олишга ҳаракат қилмоғи лозим.  Улуғ золардан бири айтганларидек: “бу ҳаётда ҳар бир инсон беҳуда ва кераксиз амаллардан ўзини тийиб, вақтини манфаатли амалларга сарфлай олса, ундай инсон буюк ишлар қилишга қодир”. Бас шундай экан ҳар бир хайрли  амалимизни  холис ният ила савобли амалларга айлантирайлик..... 
Шоирлардан бири ўзларининг байтларида айтганларидек: 
Ибодат не?  Яратганга итоат ҳам ибодатдир,
Ҳақиқий бандалик бирла, садоқат ҳам ибодатдир.
Ибодатдир тирикликни этолсанг маърифат боғи, 
Машаққатли илм санъат, қироат ҳам ибодир.
Онанг бирла отанг қалби, ўтар каъба тавофидин,
Алар кўнглин шод этсанг, шу хизмат ҳам ибодатдир.
Хабар олдингми бемордин, қариндош, дўст, мусофирдин,
Бировни йўқласанг дилдан, зиёрат ҳам ибодатдир. 
Умрни этмайин исроф, ўзинг рўза вужудинг соф, 
Агар пок ҳолда ухларсен, шу роҳат ҳам ибодатдир.
Мудом Оллохни зикр этсанг, ҳолол-у борига шукр этсанг,
Қиёмат кунин фикр этсанг, тижорат ҳам ибодатдир.
Бутун борлиқ, ноботот ҳам Яратганга этар тасбеҳ, 
Бобо деҳқон экиб юрса, зироат ҳам ибодатдир.
Ибодатдир бирор золим, жофокорга десанг ҳақ сўз, 
Ва нодонга сукут қилсанг, сукунат ҳам ибодатдир.
Агар жуфти ҳалол бирла кўнгилхушлик этар бўлсанг, 
Фалак шоҳид, малак ҳозир бу сухбат ҳам ибодатдир.
Бу исломдир, бутун умринг ибодат ҳолига келгай, 
Ва огоҳлик билан ўтган, шу фурсат ҳам ибодатдир.
Тамал иймон-у ихлосдир, бу қуллик бандага хосдир, 
Худо деб қилганинг ҳар иш ва ният ҳам ибодатдир.
Оллохга беадат шукурлар бўлсинки, Роббимиз биз учун бу ҳаётимизни, агар эзгу ният ва чин қалбдан хохласак, ҳар бир амалимизда савоб – у ажрлар олиш фурсати қилди. Шундай экан ҳар биримиз амалларимизни аввало эзгу ният ила бошламоғимиз лозимдир. Парвардигор барчамизни эзгу ният ва хайрли амалларда бардавом қилсин.
 
Вобкент туман “Абдулазизхон” жомъе 
масжиди имом-хатиби:                                              Нодир Ҳакимов                      
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:35
Куёш: 07:15
Пешин: 13:10
Аср: 16:10
Шом: 17:45
Хуфтон: 19:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram