Нуриддин Собуний Бухорий
22 июн 2020 й.
1088 марта ўқилди.
Нуриддин Собуний Бухорий
Имом Нуриддин номи билан машҳур бўлган Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Абу Бакр Собуний Бухорий Бухорода тавуллуд топиб, ҳижрий 580 (милодий 1184) йили оламдан кўз юмадилар ва Бухородаги “Етти қозилар” қабристонида дафн этиладилар. Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Абу Бакр Собуний Бухорий шу шаҳарда кўп уламолардан таълим оладилар ва Шамсул аимма Муҳаммад ал-Кардарий қўлида фиқҳ илмини ўрганиб, фақиҳ даражасига етадилар. Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Абу Бакр Собуний Бухорий кўп илм сафарларида бўлиб, Ҳанафий мазҳабининг энг буюк алломалари сафидан ўрин эгаллайдилар.
Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Абу Бакр Собуний Бухорий “ал-Кифоя фил ҳидоя”, “ал-Бидоя фи усулиддин” асарларини ёзганлар. Бу буюк фақиҳ Бухоро, Самарқанд ва Мовароуннаҳр ўлкаларига имом Абу Мансур Мотуридий мадрасаларини таъсис этган зот сифатида тилга олинадилар. Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Абу Бакр Собуний Бухорий Мотуридий ва Ашъарий орасидаги масалаларда Фахриддин Розий билан мунозаралар ўтказганлар. Бухоро уламолари Абу Ҳанифа мазҳаби ва имом Мотуридий таълимотини халқ орасида ҳимоя қилиб, уни асраб қолганлар.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакили,
Бухоро вилоят бош имом-хатиби Жобир Элов
«орқага