ОТА-ОНАНИ РОЗИ ҚИЛИШ
22 июл 2024 й.
79 марта ўқилди.

 ОТА-ОНАНИ РОЗИ ҚИЛИШ

 Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Aл-Aдаб ал-Муфрад” асарларидаги иккинчи ҳадис. Aбдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан:
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ قَالَ : رِضَا الرَّبِّ فِي رِضَا الْوَالِدِ ، وَسَخَطُ الرَّبِّ فِي سَخَطِ الْوَالِدِ
“Aллоҳ таолонинг розилиги ота-онанинг розилигидадир, Aллоҳ таолонинг норозилиги ота-онанинг норозилигидадир”.
Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ шу ҳадисни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан келтирадилар:
قَالَ رسول الله صلى الله عليه وسلم : رِضَا الرَّبِّ فِي رِضَا الْوَالِدِ ، وَسَخَطُ الرَّبِّ فِي سَخَطِ الْوَالِدِ
Инсон учун энг катта аҳамиятга эга бўлган энг буюк неъмат ва саодат бу, Aллоҳ таолонинг розилигидир. Чунки инсон жаннатга Aллоҳ таолонинг розилиги билан киради. Aгар Aллоҳ таоло рози бўлсагина инсон жаннатга киради ва унинг неъматидан баҳрамант бўлади. Шунинг учун ҳам Aллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзинг каломи Қуръони каримда кўп сураларида, кўп оятларида Ўзининг розилиги қанчалик аҳамиятга эга эканлигини ва буюк эканлигини ифодалаб шундай марҳамат қилади:
وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِ جَنَّتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَا وَمَسَٰكِنَ طَيِّبَةٗ فِي جَنَّتِ عَدۡنٖۚ وَرِضۡوَٰنٞ مِّنَ ٱللَّهِ أَكۡبَرُۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ
Аллоҳ мўмин ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни, уларда абадий қолишни ва барқарорлик жаннатидан покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳдан бўладиган розилик эса, энг улуғидир. Ана ўша улкан ютуқдир. Тавба сураси, 72- оят
  Шунингдек Aллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг каломи Қуръони карим Тавба сурасида шундай марҳамат қиладики:
يُبَشِّرُهُمۡ رَبُّهُم بِرَحۡمَةٖ مِّنۡهُ وَرِضۡوَٰنٖ وَجَنَّتٖ لَّهُمۡ فِيهَا نَعِيمٞ مُّقِيمٌ
“Роббилари уларга Ўз тарафидан бўлган раҳмат, розилик ва ичида уларга аталган доимий неъматлар бор жаннатларнинг башоратини беради”. Тавба сураси, 71-оят.
Ҳақиқатдан ҳам Aллоҳ таолонинг розлиги биз мўмин-мусулмонлар учун жуда катта бир неъматдир. Лекин Aллоҳ таолонинг розилигини топиш учун ушбу ҳадисга мувофиқ ота-онани рози қилмоқлик лозим. Ҳар бир фарзанд, ҳар бир ёш авлод ота-онасини хизматини қилмоғи ва уларни рози этмоғи, уларга қўлидан келгунча яхшилигини қилмоғини керак. Баъзан кўрамиз ёшларни қандайдир ютуқларга эришган, қандайдир натижаларга эришган, ибодатда гўзал, эзгу амалларда яхши ю лекин ота-онаси билан яхши эмас, яъни ота-онаси ундан хафа. Бу эса ўта хатарли ҳолат. Шунинг учун ҳам ҳар бир ёш фарзанд учун барча ютуқларидан ҳам кўра ота-она розилиги, қувончи ва ота-онани шод этмоқлиги биринчи даражада бўлмоғи лозим. Aгар ота-она маъсиятга буюрса, хатога буюрса ёки гуноҳ ишни таклиф этса унда ота-онанинг норозилиги эътиборга олинмайди. Aллоҳ таоло Ўзининг каломи Қуръони карим Луқмоқ сурасида шундай марҳам етади:
وَإِن جَٰهَدَاكَ عَلَىٰٓ أَن تُشۡرِكَ بِي مَا لَيۡسَ لَكَ بِهِۦ عِلۡمٞ فَلَا تُطِعۡهُمَاۖ وَصَاحِبۡهُمَا فِي ٱلدُّنۡيَا مَعۡرُوفٗاۖ وَٱتَّبِعۡ سَبِيلَ مَنۡ أَنَابَ إِلَيَّ ثُمَّ إِلَيَّ مَرۡجِعُكُمۡ فَأُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва дунёда икковларига яхшилик қил ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир. Бас, Мен сизга нима амал қилганингиз хабарини берурман. Луқмон сураси, 15-оят. 
Шарҳ: Қандай бўлмаса ҳам инсон ота-онасига яхшилигини қилмоғи лозим.  Гарчи у маъсиятга, хатога, куфрга ёки бошқа нарсага буюрган тақдирда ҳам. Албатта ҳар бир инсон ота-онаси рози етса, қувонтирса, уларни шод етса бу, Aллоҳ таолони рози этган бўлади. Aллоҳ таолони рози этган инсон эса жаннатга киради. Худди шунингдэк ота-онани хафа қилган, ота-онага оқ бўлган, уларни йиғлатган инсонлар эса ота-онани норози этган бўлади. Ота-онани норози этган инсон эса Aллоҳ таолони норози қилган бўлади.  
Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:55
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram