Одоб боланинг кўрки
02 июн 2021 й.
833 марта ўқилди.
Одоб боланинг кўрки
Ота боболаримиз азалдан ўғил-қизларнинг чиройли хулқли, одобли бўлишига катта ахамият беришган. Чунки динимиз ахлоқни иймон қаторида қўяди. Ҳар бир ота она фарзандига тарбия одоб берар экан, энг аввало саломлашишни ўргатсин. Чунки салом бериш Пайғамбаримиз алайҳиссалом суннатларидан, унга алик олиш эса вожибдур. Доно халқимиз бежизга: “Гапнинг боши-калом, одоб боши – салом”, демаган. Чунки бирор нотаниш киши билан кўришиб гаплашмоқчи бўлсангиз, салом беришингиз билан гап гапга қовушади, ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик бархам топади.
Фарзанд тарбиясида динимиз белгилаб қўйган муҳим қоидалардан яна бири болани ёшлигидан жамоат орасида ўзини тутиш одобларини ўргатишликдир. Ўзаро муомила ҳамда муносабат одобларига амал қилганлар иймон, тақво, ақидасига ва дўстлик, мехрибонлик. Ўзидан бошқани афзал кўра билишни ўрганади.
Жамоат орасида инсонни ҳурматга сазовор киладиган одоблар қуйидагилар:
1 Овқатланиш одоби.
2 Саломлашиш одоби.
3 Рухсат сўраш одоби.
4 Мажлис одоби
5 Сўзлашиш одоби.
6 Ҳазил мутойиба одоби.
7 Табриклаш одоби
8 Касал кўриш одоби .
9 Таъзия билдириш одоби.
10 Акса уриш ва эснаш одоби.
Санаб ўтилган одобларнинг барчасини фарзанди дилбандларимизга ёшлигиданоқ ўргатиб бориш ҳар бир ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчидир. Зероки, Пайғамбар алайхиссаломнинг қуйидаги ҳадисларини эсга олишни жоиз деб билдик.
«Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа беришидан яхшироқдир» (Термизий ривояти). Аллоҳ таоло Ўзининг Каломи Қуръонда шундай марҳамат килади: “Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлларингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг Унинг тепасида қўпол ва дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қиладилар”. (Таҳрим сураси, 6-оят)
Юқоридаги ояти каримадан кўриниб турибдики, фарзандларимизга таълим бериш ҳар биримизни бурчимиз экан.
Зотан Ҳар биримизни фарзанд неъматига шукримиз айнан тарбия масъулиятини шараф билан адо этишимиз орқали юзага чиқади. Сўзим якунида шуни айтаманки, хар бир ота-онага фарзандини камол-у иқболини кўриш насиб этсин. Яратган эгам хар бир ота-онани фарзандини орқасидан кўксини тоғдек баланд килиб қўйсин.
Шофиркон туман бош отинойиси Нигора Очилова
«орқага