Оила ҳавас эмас балки бурч ва масулиятдир.
23 феврал 2016 й.
«орқага
2704 марта ўқилди.
Оила ҳавас эмас балки бурч ва масулиятдир.
Ҳадемай фасллар келинчаги бўлган баҳор ҳам кириб келади. Баҳор фаслини яшариш янгиланиш, орзу ниятлар фасли деб ҳам айтишади. Инсон ҳаётини муайян тартибга солиб турувчи меъзонлар бор. Шариатимизда бу ўлчовлар ўз ифодасини топади, инсон ҳаётда ёлғиз яшай олмайди. Оила қуриш осондир, лекин уни сақлаб қолиш муаммо. Чунки ёшларимизни аксарияти никоҳ тушунчасига енгил-елпи қараб, гўёки уларни назарида уйланиш ёки турмушга чиқиш ҳавасдек, олдиндаги ҳаёт билан ишлари йўқ. Афсус, билмайдиларки никоҳдан кейин куёвларнинг ҳам, келинларнинг ҳам, зиммасида бажариши керак бўлган масъулиятлар бор. Бу масъулият бир кунлик эмас, балки бир умрлик масъулиятдир. Хар бир уйланган куёвнинг келин олдида тўртта вазифаси бор. Биринчиси - ҳалол меҳнат қилиб ҳалол луқма ила аёлини боқиши, иккинчиси - чиройли либослар ва тақинчоқлар билан (ҳаддан ошмай) аёлини безаши, учинчиси - яшашлиги учун аёлига уй жой таъминоти, тўртинчиси - аёлига эҳтиёжига яраша нафақа тўлаб бориши. Бу вазифаларга яна қуйидагиларни қўшиш мумкин, аёлини асраш, ҳимоя қилиш, урмаслик ва тоқати етмайдиган ишларга буюрмаслик.
Келиннинг ҳам куёв олдида никоҳдан кейин бажарадиган бурчлари мавжуд. Булар, эр қаерда бўлса, у ҳам ўша ерда бўлмоғи, эрининг хизматларини қилмоғи. Хўжайини учун ҳар куни безаниб ўзига қараб юриши, тилидан эҳтиёт бўлиб ҳеч қачон ёлғон гапирмаслиги ширин сўзли бўлиши, солиҳ фарзандлар дунёга келтириб уларга оналик вазифасини бажариб чиройли таълим тарбия бермоғи, эрини розилигини топиш мақсадида садоқат ва вафода бардавом бўлиши шарт. Агар ёш ўғил қизларимиз мана шу бурчларини билиб ҳаётларига дастур қилиб олсалар, иншооллоҳ оилалари файзли ҳаётлари фаровон ўзлари эса бахтли саодатли бўладилар. Оила ҳавас эмас, балки бурч ва масулиятдан иборатдир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: «Уйланинг, кўпайинг. Чунки тушган бир бола билан бўлса ҳам, қиёмат куни ўзга умматлар олдида сиз билан фахрлангайман». Байҳақий ривоят этган.
Яна шундай марҳамат этадилар: «Тирикчиликдан қўрқиб уйланмоқни тарк этган киши биздан эмас». Бухорий ва Муслим ривояти.
Бошқа бир ҳадисдашундай марҳамат этадилар: «Сиздан уйланмоққа қодир бўлган уйлансин. Чунки бу кўзни тийдирувчи ва фаржни бузуқликдан сақловчидир. Йўқса, имкони етмаган киши рўза тутсин. Чунки рўза унинг учун бир қалқондир». Бухорий ва Муслим ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Динидан ва омонатдорлигидан ўзингиз рози бўлган ишончли бир киши ҳузурингизга келганда (уйланишига ёрдам сўраганда) уни уйлантириб қўйингиз». Термизий ривояти.
Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким Аллоҳ таоло (ризоси) учун уйланса ва Аллоҳ (ризоси) учун уйлантирса, ўша киши Аллоҳ таоло дўстлигига эришади». Аҳмад ибн Ханбал ривояти.
Анас розияллоҳу анҳудан: «Ким уйланса, динининг ярмини қўрган бўлур. Қолган ярми ҳақида ҳам Аллоҳдан қўрқсин». Табароний «Авсот»ида ривоят этган.
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида: “Киши ўлганда барча амал савоблари тўхтайди. Лекин уч амал савоби давом этиб туради, булардан бири - солиҳ фарзандининг хайрли ишлари ва у ҳақдаги дуоларидан бориб тургувчи савоб” - дейдилар. Солиҳ фарзанд эса шаръий никоҳ туфайли дунёга келади.
Жўраев Бобир
Мулло Нарзи жомеъ масжиди имом хатиби