ОИЛА - МУҚАДДАС ДАРГОҲ
05 сентябр 2024 й.
66 марта ўқилди.

ОИЛА - МУҚАДДАС ДАРГОҲ
Оила – жамиятнинг асосидир. Оилалар йиғиндиси жамиятни ташкил қилади. Оила тинч бўлса жамият ҳам тинч бўлади. Оилаларнинг  ҳар томонлама саодатли фаровон ва мустаҳкам бўлиши мамлакатимиз тинчлиги ва тараққиётига сабаб бўлишини ҳаммамиз яхши биламиз. Бунинг учун аввало эр-хотин бир-бирларига меҳр –муҳаббатли бўлсалар, бир-бирларини камчиликларини яширсалар, ҳар доим муросаю-мадорага борсалар, ичкаридаги гапларни ташқарига олиб чиқмасалар, сабр, қаноат, шукрни ўзлари учун дастурул амал қилсалар, шу оила барокотлик, файзлик оила бўлади. Бу оилада ҳар доим тинчлик, хотиржамлик ҳукм суради. Эр ҳам, аёл ҳам агар оиладаги вазифаларини билишлари ва риоя қилишлари шарт.
Олимлар эркакни катта денгизга ўхшатишса, аёлни эса унинг соҳилига қиёс қилишади. Соҳил қандай вазифани бажаради? Денгиз сувини тошиб кетишидан, тошқинлар бўлишидан, одамларга зиён бўлишидан сақлайди. Худди шунингдек аёл ҳам эрини, турмуш ўртогини туғёнга боришидан сақлаб қолувчи оила вазиридир. Аёл – оиладаги энг катта масъулият унинг бўйнига тушган оиланинг бир бўлагидир. Оилани сақлаб қолиш кўп жиҳатдан аёлга боғлиқ. Улуғ имомларимиздан бири Жаъфари Содиқ роҳимаҳуллоҳ  айтадиларки: “Битта солиҳа аёл ўз эрига, турмуш ўртоғига етти кун хизмат қилса, Аллоҳ  таоло унинг қаршисида жаҳаннамнинг етти дарвозасини ёпади. Жаннатнинг саккиз дарвозасини очади”. Эркак ҳам оилада ўз ўрнини билса, хушфеъл бўлса, жаҳлини тийса, шошқалоқлик қилмасдан сабрли бўлса, тирноқ остидан кир қидирмаса, қола-қийл сўзлардан узоқ бўлса оиласи мустаҳкам бўлади. Эр аёлининг бирор ёмон хулқидан  норози бўлса, унинг бошқа яхши томонлари бор эканлигини унутмасин. Ахир аёлларимиз овқатимизни пиширишса, хонадонимизни озода қилишса, кирларимизни ювишса, фарзандларимизни тарбия қилишса, ҳурматимизни жойига қўйишса, энди аёлларимиз томонидан онда-сонда бўладиган камчиликлага кўз юмишимиз керак. Шундагина оиламиз мустаҳам бўлади. Аллоҳ таоло оилаларимизни тинч, ҳаётимизни осуда, ризқимизни кенг қилсин. Омин.  
Шухрат домла Камолов,
Бухоро шаҳри "Маҳмуд Таробий" 
жоме масжиди имом хатиби
    
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:51
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram