ОИЛА-МУҚАДДАС
02 феврал 2024 й.
205 марта ўқилди.

ОИЛА-МУҚАДДАС

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Оила жамиятнинг бир бӯлагидир. Оилаларимиз тинч  бӯлсагина юртда фаровонлик бӯлади. Бунинг акси қайси жойда оилавий келишмовчилик кӯп бӯлса ӯша манзил баракасиз, хайрсиз бӯлади.
Охирги йилларда оилавий ажримларнинг бирмунча кўпайиб бораётганлиги ташвишланарли ҳолат. Бунинг оқибатида қанчадан қанча оилаларнинг обрўси тўкилмоқда. Ўртадаги фарзандлар тирик етим бўлиб, бечора фарзандлар ушбу ҳолатдан сарсон ва саргардон бўлиб, нима қилишни билмай қолмоқда. 
Отасига борай деса она норози, онасига борай деса ота рухсат бермайди. Бола икки ўтни орасида қолиб, бир қанча машаққатларга дуч келмоқда. Натижада эса боланинг тарбияси бузилмоқда. 
Ота-она ажрими аксар ҳолларда фарзандни ноқобил бўлиб вояга етишига сабаб бўлмоқда. Бир оила бузилиши сабабли кўплаб мусулмонларнинг ўрталарида душманчилик пайдо бўлади.
Шунинг учун ҳам Шайтонни энг хурсанд қиладиган иш — оила бузилишидир. Бу ҳақда ҳадисда шундай келади: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: 
“Иблис ўз тахтини сув устига қуради ва ўз лашкаридан гуруҳларни юборади. Уларнинг энг кўп фитначиси, унга энг яқинидир. Бириси келиб “ундоқ қилдим, бундоқ қилдим” дейди. У бўлса “ҳеч нарса қилмабсан!” дейди. Кейин бошқа бири келиб “уни қўярда қўймай хотини билан орасини буздим” дейди. У эса ўшани ўзига яқинлаштириб “Ҳа! Балли! Қандай ҳам яхшисан!” дейди”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Энди бир мулоҳаза қилиб кўрайлик. Икки ёшнинг бошини қовуштириб, бир оилани барпо қилиш ўз-ўзидан бўлмайди, албатта. Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, жамиятимизнинг келажаги оилаларнинг мустаҳкамлигига боғлиқдир. Бу борада ҳар биримиз оиламиз мустаҳкамлиги, жамиятнинг соғломлиги ҳамда фарзандларимизнинг порлоқ келажаги учун масъулиятни ўзимизда ҳис қилмоғимиз лозим. Аллоҳ таъоло юртимиз ва оилаларимизга тинчлик ато қилсин.
Равшан домла Камолов,
Бухоро шаҳар “Хӯжа Абдуллоҳ Сафедмўй” 
масжиди имом-хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:31
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram