ОИЛА ВА НИКОҲ
10 август 2026 й.
169 марта ўқилди.

ОИЛА ВА НИКОҲ 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Аллоҳ таоло уйланиш - оила қуриш пайғамбарларнинг суннати эканини таъкидлайди: "Дарҳақиқат, Сиздан илгари ҳам (кӯп) пайғамбарлар юборганмиз ва уларга хотинлар ва зурриётлар берганмиз..." ( Раъд сураси, 38-оят). Дарҳақиқат оила қуриш пайғамбарлар суннати. Бу суннат инсон учун дунёда саодат, охиратда эса ажру мукофот олиб келадиган амалдир.
Ислом таълимотига кӯра, оила Яратганнинг розилигини топиш мақсадида қурилади. Аллоҳ таоло айтади: "Аллоҳ сизлар учун ӯзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ӯғиллар ва набиралар пайдо қилди..." (Наҳл сураси, 72-оят). Оила қуришнинг яна бир ҳақиқати инсон ӯзидан кейин солиҳ зурриётлар қолдириши бӯлиб ҳисобланади.
Оила инсоннинг дунёвий саодатини таъминловчи қӯрғондир. Эркак киши ана шу қӯрғоннинг мустаҳкам устуни: "Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб - Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ӯз оиласига) ӯз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир" (Нисо сураси,34-оят).
Aллоҳ таоло оила ва никоҳнинг муқаддаслиги ҳақида Қуръони каримда шундай баён қилади: "Унинг аломатларидан (яна бири)-сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан ) таскин топишингиз учун ӯзларингиздан жуфтлар яратгани ва ӯртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир" ("Рум сураси, 21-оят).
Инсон ҳаёти мобайнида никоҳли оила қуриш, фарзанд кӯриш билан ӯз наслини сақлайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида: "Аёл одатда дини, молу дунёси, ҳусни жамоли ва зоти учун никоҳ қилинади. Сен диёнатлисини танлагин, барака топгур!"- деганлар.
Аввало, турмуш қуриш ниятидаги ӯғил ва қизларимиз ӯзига жуфти ҳалол танлаш вақтида қизнинг ёки йигитнинг фақат ҳуснига, зотига ҳамда бойлигига алданиб қолмасин, балки унинг хулқу одоби, дину диёнатига ҳам албатта аҳамият бериши лозимлигини унутмасинлар. Чунки, қизнинг ҳусни жамолига ва ота-онасининг бойлигига маҳлиё бӯлиб, сӯнг афсус чекканлар ҳам йӯқ эмас. 
Шу боис, динимизда ахлоқ-одобли, оқила, ибо-ҳаёли, иффатли, нафосатга эга бӯлган жуфти ҳалол танлашликка буюрилади. 
Ислом дини аёл кишини, аввало, бокира киз, опа-сингил ва мӯтабар она сифатида эъзозлайди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида шундай деганлар: "Албатта, Аллоҳ таоло аёллар ила яхши муомалада бӯлишларингизни тавсия этаман”-деб марҳамат қилганлар.
Демак оила ва никоҳ муқаддас саналади. Хар биримиз бу  иккисини қадрламоғимиз керак.
Равшан домла Камолов,
Бухоро шаҳар “Хӯжа Абдуллоҳ Сафедмуй” масжиди имом-хатиби 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:27
Пешин: 13:10
Аср: 17:20
Шом: 19:05
Хуфтон: 20:35
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram