НОЖУЯ ТАШЛАНГАН ҚАДАМ
09 ноябр 2015 й.
2735 марта ўқилди.

 НОЖУЯ ТАШЛАНГАН ҚАДАМ

Давлатимиз ҳар томонлама ривожланаётган ҳозирги даврда, унинг келажакдаги тақдири ёшларимизни ҳар томонлама камолатга эришиб улғайишларига боғлиқдир.
Бу муоммо ҳар бир ота-онанинг, касб эгасининг бурчидир. Ёшларни ҳар хил оқимларга қўшилиб кетишлари,маишатбозликка берилиши, интернет клубларга сер қатнов бўлиб қолиши, уларнинг мафкурасини бузилиши  тарбия масаласининг эътибордан четда қолишидан келиб чиқади.
Шу сабабли бу борада, шу кеча кундузда матбуот, телевиденияларда ҳар-хил чиқишлар ташкил этилмоқдаки  албатта буларнинг барчаси айнан ўринлидир. Бундан ҳар-бир киши ўзи хулоса чиқариши зарурдир. Бу чиқишларнинг аксарияти ёшлар тарбиясининг аҳволи мактаб, ота-она, маҳаллага боғланиб келинмоқда.
Қадимдан қолган ҳукматли сўзларни эслайдиган бўлсак, “етти ўлчаб, бир кес”,ёки “билмайин босдим тиконни, тортадурман жабрини” кабиларни мағзини чақадиган бўлсак, ҳар томонлама фикр юритишга тўғри келади. Донишмандларнинг айтишича , бола тарбияси она қорнидан бошланиши керак. Бунинг учун ота-онанинг ўзи ҳам шу руҳда тарбияланган бўлса, нур устига аъло нур бўлади.
Агар болалар боғчаси тарбиячиси болаларга мултфильм қўйиб бериб, ўзлари тўпланишиб сўҳбат қилишса,  мактаб ўқитувчиси  ўқувчисига тафсифномани бир пасда тўлдириб берса, маҳалладагилар маҳалла иши билан овора бўлиб қолаверса, ота-оналар болаларини айтганини бажариш билан овора булишса, бунда тарбияни ўрни иккинчи даражали бўлиб қолади.  Шифокорга борган бемор болага қаеринг оғрийди деб дориларни ёзиб бераверса у қандай натижа бериши мумкин?
Шу сабабли ҳар бир ота-она, тарбиячи, устоз мураббий, маҳалла  жонкуярлари бу масалани қалбан тушуниб тарбия ҳақида фикр юритишларилозим ва лобуддир.
Энг муҳими ёшлар орасида учрайдиган салбий оқибатларни кимнинг уйида, мактабида, маҳалласида, ўқув юртида бўлишидан қатъий назар  келиб чиқиш сабабларини ўрганиб, уни ислоҳ қилиш чораларини излаш керак.  Бу ўринда кўплаб иқтидорли ёшлар, ниҳол мукофоти совриндорлари, машҳур спорт усталари  бўлиб етишган ёшлар,  улар эришган ютуқлар кўпчилик учун намунадир. Фақатгина бу ҳодисаларни англаб фикр қилиб кўрилса  мақсадга муофиқ бўларди.
Бежиз айтилмаган бўлса керак “ҳаёт бу шахматдир”. Шу сабабли олиб бориладиган маърузалар, музокаралар, матбуотдаги чиқишларнинг қай даражда ёшлар онгига сингдирилиши самарадорлиги ёшлар ҳаётини тўғри изга тушиш натижаларига боғлиқдир. Бу ўзгаришларни фоиз ва ҳаёт қўрсатади. Бунинг учун бирор фарзанднинг  тарбияси назардан чечда қолмаслиги керак. Буни ҳар бир ота-она , ҳар бир киши ўз қалбида, уйида, кўчада ёки транспортда , ўқув юртида назаридан четда қолдирмаслиги керак.
 
Мир Араб мадрасаси талабаси
Зоиров Али
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram