Омонатни адо этмоқ буюк фазилат
24 март 2016 й.
2644 марта ўқилди.

 Омонатни адо этмоқ буюк фазилат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломий биродарлик фақат баландпарвоз сўзларда қолиб кетишини истамаганлар. Токи Исломий биродарлик воқеъликда ўзининг ажойиб таъсирлари билан намоён бўлсин! Токи у хаёлий бир орзу бўлиб қолмасин дердилар! Омонатни адо этмоқ буюк фазилат. Омонатга хиёнат қилмаслик шартдир. Қўйилинган нарса ёки қўйгувчини ўзи ким бўлишидан қатъий назар унга хиёнат қилинмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Бир инсон билан суҳбатлашиб турсангиз суҳбат вақтида суҳбатдош у томон бу томонга аранглаб қараса ҳам билингки ўша гап ҳам омонатдир”. Cўзда ҳам амалда ҳам омонатдор бўлмоқ лозим.
Маккаи фатҳ қилингач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбага киришни хоҳладилар. Ҳалигача байтуллоҳнинг калити исломни қабул қилмаган Усмон ибн Талҳада эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Али розияллоҳу анҳуни калитни олиб келиш учун юбордилар.
 
Усмон ибн Талҳа: “Мен Муҳаммаднинг ҳақиқий пайғамбар эканига ишонмайман. Қандай қилиб Каъбанинг калитини унга топширишим мумкин? Бу калит менга боболаримдан қолган”, деди.
 
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларини бажариш учун Абу Талҳанинг қўлини қайириб, калитни зўрлик билан олди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга келтириб берди.
 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамда саҳобалар Каъба ичкарисига кириб, бутлардан тозаладилар. Сўнг икки ракъат шукр намози ўқидилар. Бу пайтда ҳазрат Аббос розияллоҳу анҳу Каъбатуллоҳ калитини унга (калитнинг эгаси Усмон ибн Талҳа) беришларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраган эди. Шу вақтда
"Омонатни ўз эгаларига топширинг..."  (Нисо, 58) ояти каримаси нозил бўлди.
 
إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تُؤَدُّوا الْأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا وَإِذَا حَكَمْتُمْ بَيْنَ النَّاسِ أَنْ تَحْكُمُوا بِالْعَدْلِ إِنَّ اللَّهَ نِعِمَّا يَعِظُكُمْ بِهِ إِنَّ اللَّهَ كَانَ سَمِيعًا بَصِيرًا
 
Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига эриштиришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қиладир. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи зотдир”(Нисо, 58 оят).
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол калитни яна ҳазрат Али розияллоҳу анҳу орқали эски эгаси Усмон ибн Талҳага қайтариб юбордилар. Ҳайрон қолган Талҳа:
“Эй Али, салгина олдин калитни қўлимдан зўрлик билан олган эдинг. Энди эса қайтариб келибсан. Нега?” деб сўради.
 
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу: “Бу хусусда оят тушди”, деди-да, омонат ҳақидаги оятни тўлиқ ўқиб берди. То шу кунга қадар имон неъмати насиб бўлмаган Усмон ибн Талҳани титроқ босди ва: “Динингиз омонатга шунчалик аҳамият бергани мени ҳайратга солди”, дея мусулмон бўлди.
 
 Аллоҳнинг буйруғи мутлоқ бўлганлиги туфайли омонат қўйгувчи ким бўлишлигидан қатъий назар мушрикми-мунофиқми, кофирми-осийми, ёки хиёнатчими бунинг аҳамияти йўқ. Чунки биз мусулмонмиз ва шунга буюрилганмиз. 
 
Бугунги кунларда ораларимиздан олди берди муомаласида, келишувларда омонатдорлик кўтарилгандай. Қарз олиб вақтида қайтармаслик, мўъмин-мусулмонлар шаънига етадиган катта доғдир.
 
Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади. Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва саллам ҳузурларига келиб, қарзини сўрашда қўполлик қилди. Саҳобалар уни койишни қасд қилишган эди, Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва саллам қўяверинглар, чунки ҳақдорни гапиришга ҳаққи бордир. Уни туяси каби туя сотиб олиб беринглар, дедилар.
Саҳобалар:“Биз унинг туясини ёшидаги каби туя топа олмаяпмиз балки ундан яхшироғи бор экан”, дейишган эди, Расулуллоҳ саллаллоху алайхи ва саллам: “Майли сотиб олиб бераверинглар чунки сизларни яхшиларингиз қарзини чиройли тарзда адо этувчиларингиздир”, дедилар.
 
Қарангки қўпол бир аъробий Расулуллоҳ саллаллоху алайхи ва саллам олдиларига келиб,
берган қарзини қўполлик ва бақир-чақир қилиб талаб қилди. Саҳобалар бу ҳужумдан ғазаб отига минишди. Хусусан аъробийни бу каби муомала қилишини оқловчи ҳеч нарса йўқ эди. Чунки аъробий олдин қарзини бир бора ҳам талаб қилмаган, Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва саллам эса рад этиб, муҳлатни чўзмагандилар. Саҳобалар ҳам ёмон муомала қилишмоқчи эди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва саллам тўхташни буюриб, у ёмон муомала қилган бўлса ҳам ҳақдордир, дедилар. Ва “Яхшисини бераверинглар, чунки муомаладаги яхшиларингиз қарзни тўлашда ҳам яхшиларингиздир”, дедилар. Аъробий яхши туяни олгач Расулуллоҳ саллаллоху алайхи ва салламга шундоқ бир хурсандлик ва ажабланиш маъносида қараб: “Менга тўла-тўкис қилиб бердинг, Аллоҳ ҳам сенга тўла-тўкис қилиб берсин”, деди.
 
Бу борада пайғамбар алайҳис салом ҳамма инсониятга ибратдирлар. Аллоҳ ҳаммаларимизни омонатни қарзни ўз эгаларига етказадиган омонатга хиёнат қилмайдиганлардан қилсин.
 
 
Азизжон Жамолов - Шофиркон туман
“Шайҳи Дарвеш” жоме масжиди имом-ҳатиби.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram