ОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛМАЙЛИК
06 август 2021 й.
724 марта ўқилди.

 

ОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛМАЙЛИК

Аллоҳ таолонинг инсониятга ато этган энг буюк инъоми, бу Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юбориш билан башариятни жахолатдан маърифатга, залолатдан ҳидоят сари олиб борадиган ва равшан кўрсатиб берганлигидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг каломи ҳамда суннатлари орқали инсониятни Аллоҳнинг йўлига бошлаш учун пайғамбар бўлиб келдилар. Оқил инсон ҳаёти давомида солиҳ кишилардан ўрнак олиб яшайди.
Дарҳақиқат мўмин киши учун ўрнак бўлишга лойиқ ва ҳақли зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Ул зоти шарифнинг ростгўйликлари, бировларнинг ҳаққига хиёнат қилмасликлари, ваъдаларига вафодорликлари туфайли “ал -амин” яъни" омонатдор ишончли одам” деган сифатни олганлар. Омонатдор бўлиш, кишиларнинг ишончларини оқлаш нақадар қийин бўлганлигидан, унга бериладиган ажру савоблар ҳам шунча катта, албатта.
Аллоҳ таоло Ўзининг Каломи шарифида шундай хабар берган: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ва расулига (буйруқларига) хиёнат қилмангиз ва (бир – бирингиздаги қўйган) омонатларингизга (ҳам) билиб туриб хиёнат қилмангиз!” (Анфол сураси, 27-оят)
Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам бу борада ўзларининг муборак ҳадисларида марҳамат қиладиларки: “Мунофиқнинг аломати учта , гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса устидан чиқмайди, омонатга йўл қўйилса хиёнат қилади”.
Бу билан Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтмоқчилар, иймон ҳам мўмин кишига берилган бир омонат нарса. Аҳду паймонига вафо қилмайдиган, ёлғончи, алдамчи кишиларда дин ҳам қарор топмайди, демоқчилар. Инсонлар бир бирларидаги ҳақ ҳуқуқларини яхши билмасликлари ёки билсалар ҳам унга тўла амал қилмасликларидан муросасизлик, уруш жанжал ва мушкул муамолар вужудга келади.
Кейинги пайтларда олинган қарзларни ўз вақтида қайтармаслик ёки узр сўраб муддатини узайтиришни сўрамаслик каби нохуш ҳолатлар юз бераётгани маълум бўлмоқда. Ҳар қандай ҳолатда олинган қарзни эгасига бермаслик бу айни оғир гуноҳлар сирасига киради. Ҳадиси шарифларда қарздор қарзини узишга қийналиб қолса, муддатини узайтириб берувчиларга мукофотлар ваъда қилинган. 
Аллоҳ таоло барчаларимизни Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламга чин уммат бўлмоқни насиб этсин, ўзи севган бандаларидан қилсин. Омонатга хиёнат қилмайдиган тақводорлар жумласидан қилсин.! Амин.

Шофиркон туман бош отинойиси Нигора Очилова
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:33
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram