Ота-онага яхшилик қилиш
01 март 2018 й.
2274 марта ўқилди.

Ота-онага яхшилик қилиш

     Аллоҳ таолога ибодат қилиш қанчалик муҳим бўлса, ота-онага итоатда бўлиш, уларни ҳурматларини жойига қўйиш, уларга яхшилик қилиш ҳам шунчалик муҳим. Қуръони Каримнинг бир неча оятларида «Аллоҳга ибодат қилинг» сўзидан сўнг «Ота-онага яхшилик қилинг», деб марҳамат қилиниши исломда ота-онага берилган катта эътибордир. Инсонни дунёга келишига Аллоҳнинг изни билан ота-она ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  айтадилар: «Ота-онасини рози қилган бандага жаннатдаги Тубо дарахти насиб бўлади ҳамда Аллоҳ таоло унинг умрини зиёда қилади».

Дунёга келишимизга сабаб бўлганликлари, бизларни ўстириб вояга етказишлари, ўзлари емай  бизларни таомлантиришлари, ўзлари киймай бизни кийинтиришлари, мабодо касал бўлиб қолсак бизлардан неча чандон кўпроқ қийналишлари, ёки бир омадсизлик бўлса бизданда кўпроқ ғам ейишлари – бу зотларнинг ҳаққини шунинг учун адо қилиб бўлмайди. Агар биз ота-онамизни хурсанд қилсак, кўнгилларини кўтарсак, хизматларини қилсак, биз учун жуда кўп фойдалар бўлар экан. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ота-онанг сенинг жаннатинг ва дўзахинг. Агар хизматини қилиб, ҳурматини жойига қуйсанг жаннатга эришасан. Агар аксинча бўлса Аллоҳ кўрсатмасин жаханнамга тушасан», - дедилар.                                                                                                                                               

      Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  айтадилар: « Ота жаннат эшикларининг ўртасидир. Истасанг уни сақла, истасанг уни қўлдан бер». Шу ўринда бир чиройли байт:

        Кечаю-кундуз гар Қуръон тиловат айласанг,

        Шабни рўз айлаб, мудом тақвою тоат айласанг,

        Каъбаю мақсудники минг бор зиёрат айласанг,

        То отанг рози эмас, тавбанг қабул бўлмас сани.

Бу пурмаъно байтга назар солсак биз учун катта бир насихат бор. Ота-она фарзанди учун барча роҳатлардан воз кечишади. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ўзининг розилигини уларнинг розилигига боғлаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  айтдилар: « Аллоҳга қасамки, ким ота-онасини ранжитса, Аллоҳ таоло унинг азобини тезлатиш учун ажалини якинлаштиради. Ким ота-онасини ҳурмат қилса, унга яхшилик неъматини зиёда қилиш учун умрини узоқ қилади.

       Ота-онамиз ҳаёт бўлсалар розиликларини олишимиз керак. Кунгилларини кўтариб хизматларини адо қилишимиз, уларга ҳар доим чиройли муносабатда бўлишимиз керак экан. Аллоҳ таоло отахону-онахонларимизни умриларини зиёда айласин.

 

 “Маҳмуд Торобий” жомеъ масжиди

имом-хатиби:     Ш. Камалов.

        

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram