Ота-онасига озор берган фарзандлар
27 октябр 2020 й.
937 марта ўқилди.

 
Ота-онасига озор берган фарзандлар
 
Aллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Биз инсонга ота-онасига (яъни уларга яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни қорнидаги ҳомила катталашган сари онанинг мадори қуриб, заифлаша борур), уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (келур). (Биз инсонга буюрдикки): “Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Ёлғиз Ўзимга қайтажаксан!...” (Луқмон сураси, 14-оят).
Набий алайҳиссалом дедилар: “Уч тоифа инсон борки, Aллоҳ азза ва жалла Қиёмат куни уларга боқмайди. Улар: ота-онасига оқ бўлган фарзанд, ўзини эркакча тутадиган аёл ҳамда даюс кишидир”. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: “Миннатчи, ота-онасига оқ фарзанд ва хамрга муккасидан кетган киши жаннатга кирмайди, дейилади.(Имом Аҳмад ва имом Насоий ривояти)
Ота-Онасини кексайиб қолганида кучдан қолган пайтида уни хўрлаган фарзандларни икки дунёси куяди.
Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хор бўлсин!.. Яна хор бўлсин!.. Яна хор бўлсин!..”, — дедилар. Саҳобийлар “ким (хор бўлсин), Ё Расулаллоҳ!”, — дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-онасининг ҳар иккиси ёки бирига — уларнинг қарилик чоғида — етишгану, лекин (уларни рози қилиб) жаннатга кирмаган киши!”, — дедилар. Демак динимизда Ота-онага итоасизлик қилиш, уларга қаттиқ гапириш, жеркиш, хафа қилиш, ҳақорат қилиш, уф тортиш, энг ачинарлиси уларга қўл кўтариш — гуноҳи кабирадир. Ота-онага оқ бўлиш дегани аслида — мана шу. 
Ота-онасига юқорида зикр қилингани каби нолойиқ муомала қиладиган фарзандлар ҳам учраб туради. Улар Aллоҳ таолога астойдил тавба қилиб, ота-онасидан кечирим сўраб, қайтадан уларни рози қилишга ҳаракат қилишлари керак.
Aллоҳ таоло барчамизни ота-онасини рози қиладиган фарзандлардан қилсин! Ота-оналаримизни тани-жонларини саломат қилиб, узоқ йиллар дуогўйимиз бўлиб юришларини насиб қилсин!

Когон Шахар “Шом” жомеъ масжид

имом-хатиби Болтаев Дилшоджон 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram