Отага таъриф
11 июл 2020 й.
1450 марта ўқилди.
Отага таъриф
Исломда ҳар бир нарсанинг илмий асосда бўлишининг бош сабабчиси диний ақидадир. Aгар диний ақида бўлмаганда мусулмонлар динга бунчалар аҳамият бермаган бўлар эдилар. Aбу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Aллоҳ азза ва жалла раҳматни юз бўлакка бўлди. Шундан тўқсон тўққиз бўлагини ўз ҳузурида ушлаб қолди ва биргина бўлагини Ер юзига нозил қилди. Aна шу бир бўлак раҳмат туфайли барча махлуқот бир-бирига раҳм қилади. Ҳатто, от ўз боласини босиб олишдан қўрқиб туёғини кўтариб қолиши ҳам ўша раҳматдан", - деганларини эшитдим. Демак бутун халойиқ инсонлар ҳам, ҳайвонлар ҳам Aллоҳ Таоло нозил қилган юздан бир бўлак раҳмат туфайли бир-бирларига раҳм қилар экан. Aлбатта, одам болалари раҳм қилишда бир-бирларига ўрнак бўлишлари лозим. Айниқса, ота-оналар болаларига раҳмли бўлишлари керак. Мусулмон уммати шонли тарихи давомида динимизнинг бошқа таълимотлари қатори бу борадаги таълимотларни ҳам ихлос билан ҳаётга татбиқ қилиб келгани ҳаммага маълум. Бугунги кунимизда ҳам, мусулмонлар бу борада бошқаларга ўрнак бўлиб келаётганига шубҳа йўқ. Мусо алайҳиссалом замонларида яшаган бир оддий қассоб онасининг дуоси шарофатидан Жаннатда Мусо алайҳиссаломга қўшни бўлган. Жобир розияллоҳу анҳудан. Имом Дорақутний ривоят қилган ҳадисда динимизда беш нарса ибодатдандир. Мусҳафга назар солиш, Кабага назар солиш, ота-онага назар солиш, зам-замга назар солиш (бу хатоларни ўчиради) ва олимнинг юзига назар солиш.
Отага таъриф
Эй кўзимнинг шамию ҳам нуридийдам равшани
Одамий иймонга етмай ҳеч вақт бўлмас ғани.
Марду мозори қилиб бўлма Худони душмани,
Осмонга етса бошинг қилмагин моу-мани
То отанг рози эмас тавбанг қабул бўлмас санинг.
Ҳеч оқил ўзини аҳли касофат айламас
Бул гиёҳий талхини ҳеч ким зироат айламас,
Ким падар озоридур Аҳмад шафоат айламас
Бандайи мўмин омонатга хиёнат айламас,
То отанг рози эмас тавбанг қабул бўлмас санинг.
(Бобораҳим ҳазратлари муҳаммасларидан)
Сиротнинг етти дарвозаси бўлиб, унинг еттинчи дарвозасидан ота-онасига оқ бўлганлар жаҳаннамга ташланади.
Жондор туман "Навработ" жомеъ масжид
имом-хатиби Қурбонов Ориф
«орқага