ОТАНГГА СИЛАИ РАҲМ ҚИЛГАННИ КEСМА - НУРИНГ СЎНАДИ.
09 феврал 2021 й.
833 марта ўқилди.

 
ОТАНГГА СИЛАИ РАҲМ ҚИЛГАННИ КEСМА - НУРИНГ СЎНАДИ.

Саъд ибн Убода Зароқий отасидан ривоят қилади: «Мадина масжидида Амр ибн Усмон билан ўтирган эдим. Олдимиздан Абдуллоҳ ибн Салом акасининг ўғлига суяниб ўтиб қолди. Ўтирган жойимиздан ўтиб кетди, кейин ўгирилиб қараб: «Нима истайсан, Амр ибн Усмон?! - деб икки ёки уч марта айтди ва: - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, Аллоҳ азза ва жалланинг Китобида икки марта «Отангга яхшилик қилганни узма, ўша ила нуринг сўниб қолмасин», дейилган», деди».
Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳунинг миллати яҳудий бўлиб, Исломга кирган, ниҳоятда яхши бўлган улкан саҳобийлардан биридир. Бу ривоятдаги ҳолат у кишини ўта қариб қолган чоғлари экан. Жиянлари у кишини суяб олиб кетаётган экан.
Мазкур мажлисга етганда уларга бир қайрилиб қараб: «Амр ибн Усмонмисан? Нима истайсан?» деб бир неча марта сўрабдилар. Сўнгра «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақ ила Расул қилиб юборган Зотга қасамки, Аллоҳ таолонинг Китобида икки марта «Отанг боғлаган алоқани узмагин, акс ҳолда нуринг сўнади», деган гап бор», деган эканлар.
Албатта, бундай гап Қуръони Каримда айнан шу шаклда келмаган. Лекин саҳобийлар истилоҳда исломий ҳақиқат бўлиб қолган ҳадис, оятларнинг маъносидан келиб чиқиб қоидаларни айнан шундай тарзда - «Аллоҳнинг Китобида бор», деб айтиш одат бўлиб қолган.
Демак, бу ерда фарзанд ўз ота-онаси боғлаб юрган алоқаларни улар ўтиб кетгандан кейин узмасдан, ота-онасининг ўрнига алоқаларни сақлаб, ота-онасига яхшилик қилиб юрган кишиларга яхшиликни давом эттиришлари кераклиги, акс ҳолда, Аллоҳ сақласин, юқорида айтилганидек, нури сўниб қолиши таъкидланган.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.

Бухоро шаҳар “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Рахимов Абдулбосит.
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram