Отанинг фарзандига берадиган энг бебаҳо мероси
27 апрел 2016 й.
2839 марта ўқилди.

 Отанинг  фарзандига берадиган энг бебаҳо  мероси

 
  Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Фарзанд ота-она хузуридаги омонатдир. Унинг покиза калби нафис гавҳардир. Агар унга яхшилик ўргатилса, яхшилик ила вояга етади, дунё ва охиратда бахтиёр бўлади. Агар ёмонлик ўргатилса, ёки унга бепарволик қилинса, бахтсиз бўлади ва ҳалок бўлади. Уни асраш эса, унга одоб бериш, кераксиз нарсалардан сақлаш ва гузал ахлоқ ила тарбия килиш билан булади”.
 
 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарзандларга чиройли одоб бериш тўғрисидаги ҳадисларида: “Ота-она ўз боласига гўзал одобдан афзал нарса бера олмайди” дедилар. (Термизий ривояти). 
 
Яна бир хадисда: “Киши ўз боласига одоб бермоғи унинг бир соъ садақа қилганидан яхшидир” дедилар. (Термизий ривояти).
 
Демак, гўзал одоб-ахлоқ ота-онанинг фарзандига берадиган энг бебаҳо мероси экан. Шунинг учун фарзандларга ёшликдан илм бериш билан бирга одоб-ахлоқ ҳам ўргатилса, бундан энг аввало ота-оналар саодатманд бўлиб манфаъат кўрадилар ва фарзанднинг ўзи ҳам мукаммал инсон бўлиб етишади. Акс ҳолда одоб-ахлок ўргатилмаган фарзанд ноқобил бўлиб ота-оналарнинг ҳаётлари ҳам қийинчилик, машаққатга айланиши мумкин.
 
Бир кун бир қишлокда яшовчи чол муфтийга келиб ўғлидан шикоят килибди.
- Муҳтарам муфтий кеча ўғлим мени далада, қўлидаги ҳўкиз ҳайдайдиган таёғи билан урди. Кўп изтироб чекдим, кўп қийналдим. Мен шунинг учун, у туғилганида қувонганманми? Қариган чоғимда энди нима киламан. Бугун сизнинг олдингизга нажот истаб келдим, йўл кўрсатинг, ақл ўргатинг, нима қилишимни билмай қолдим. Ёлвориб, ўтиниб сурайман ёрдам беринг! Муфтий деди:
 - Субхоналлоҳ фарзанд қандай қилиб отасига қўлини кўтаради. Сиз ўғлингизга дин таълимотларидан ўргатганмидингиз? Ота-она ҳаққи буюк эканлигини тушунтирганмидингиз? Болага одоб-ахлоқ дарсларини берганмидингиз? 
Қишлоқдан келган чол:
- ҳурматли муфтий, қишлоқ ҳаётини яхши биласиз, айтиб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Қишлоқда ерда доимо иш бор. Ҳайвонларни боқиш бор, ўтин тайёрлаш бор, бу ишларни қилиш керак. 
Муфтий жаноблари кўзи ёшли чолга:
- У ҳолда отахон ўғлингизни камчиликларига қараманг, у сизни ер ҳайдаётган жуфт ҳўкизга ўхшатган. Чунки ўғлингиз олдида сиз билан ҳўкизлар орасида фарк йўқ. У ҳўкизни ураяпман деб, сизни урганга ўхшайди. Бўлмаса бола отага қўл кўтарадими? - деб унинг оталик вазифасини бажаролмаганини тушунтирибди.
 
     Ал-Хоразмийдан инсон ҳакида сўрашди. 
Олим: - Агар инсон яхши хулқ сохиби бўлса, у 1га тенг.
Агар инсон ҳусн сохиби бўлса бирнинг ёнига нолни қўш шунда ҳисоб 10 бўлади. Агар инсон бой бўлса яна бир нолни қўш шунда ҳисоб 100 бўлади.
Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш шунда ҳисоб 1000 бўлади.
Агар 1 раками яьни хулқ йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб нолларнинг ўзи қолади, деган эканлар.
 
Демак инсон гўзал хулқ соҳиби бўлса унинг қиймати даражаси баланд бўлар экан.Акс ҳолда худди ноллардек ҳеч нарсага арзимайдиган бўлиб қолади.
 
 
Абдуллоҳ Ибн Аббос жомеъ масжиди
имом хатиби: М.Авезов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram