ЎТГАНЛАРНИ ХОТИРЛАШ, БИЗ АВЛОДЛАР БУРЧИ
09 май 2023 й.
806 марта ўқилди.

ЎТГАНЛАРНИ ХОТИРЛАШ, БИЗ АВЛОДЛАР БУРЧИ

Хотира ва Қадрлаш деганда бу осойишта кунлар учун даҳшатли қирғинбаротларда ўз жонларини фидо этган ота-боболаримизни барча инсонларни биз авлодлар хотирлаймиз ва уларни буюк ишларини қадрлаймиз. Ислом дини инсон қадрини шу даража юқори кўтарганки, ҳатто унинг тириги билан ўлигининг ҳурмати бирдек қадрланади.
Аллоҳ таоло инсонни бу дунёда турли-туман қийинчилик ва мусибатлар билан унинг имони қай даражада мустаҳкам эканини синовлардан ўтказади. Саботи ва қатъияти ила мана шу имтиҳон ва синовлардан муваффақиятли ўтганлар албатта, Аллоҳ таолонинг олий мукофотларига сазовор бўлади. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади:
«Сизларни бир оз хавф-хатар, очлик (азоби)билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад)! Уларга мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳнинг мулкимиз ва, албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз», дейдилар. Айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир ва айнан улар, ҳидоят топувчилардир». (Бақара сураси, 155–157 оятлар).
Ӯтган аждодларимиз ушбу ояти кариманинг маъно ва мазмунидан келиб чиққан ҳолда бошларига келган ҳар қандай мусибат, қора кунлар, қатағон ва уруш йилларининг мислсиз даҳшатлари олдида эсанкираб қолишмади, ўзлигини асло йўқотишмади. Мустаҳкам имон, Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидворлик уларга ҳар вақт ҳамроҳ бўлди, келажакка катта умидлар билан боқишди.
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар айтамизки, мана бугун улуғ аждодларимиз орзу қилган буюк неъмат, Ватан озодлиги ва мустақиллигига эришилган нурли кунларга етиб келдик.
Истиқлол йилларида улуғ аждодлар хотирасини қадрлаш, мамлакат тараққиёти, юрт озодлиги йўлида жонбозлик кўрсатган фидойи юртдошларимиз руҳини шод этмоқ учун эзгу амалларга бел боғлашдек савоб юмуш дилимиздаги ёруғ ниятлардан бирига айланди.
Суфён ибн Уяйна: "Солиҳлар зикр қилинган жойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади",- деганлар.
Ӯтганларни хотирлаб уларнинг бой меросларидан, Ватанга , имонга бӯлган муҳаббатларидан ибрат олиш биз авлодлар бурчидир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар". (Имом Термизий ривояти).
Унутмайликки, яхши хотиралар орқасида фақат яхшилик фойда бор, ёмон хотиралар орқасида фақат зарар бор.
 

Ромитан туман "Ҳокимулломир" жомеъ масжид
имом-хатиби Ғолиб Муротов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:40
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram