Ойлар султони-Рамазон
15 апрел 2022 й.
470 марта ўқилди.

Ойлар султони-Рамазон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

  Ҳар бир ойнинг ӯз фазилати бор. Муборак Рамазон ойи йил ичидаги энг афзал ой ҳисобланади. Унинг фазли, барокати ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар, улуғ уламоларнинг сўзлари айтилган, таснифлар берилган, асарлар битилган, китоблар ёзилган. 
  Зеро Расуллуллоҳ с.а.в мубоарк ҳадисларида “Агар умматларим Рамазони шарифнинг фойдасини тўла билганларида эди, йил бўйи рўза тутишни орзу қилган бўлар эдилар” деб мархамат қилганлар. 
  Аллох таоло Ўзининг абадий мўъжизаси, қиёматгача инсонларга ҳидоят бўладиган китоби Қуръони Каримни тушириш вақтини Рамазони шариф ойини ихтиёр қилиб олганининг бу ойнинг фазилатини яна кўтарган. 
  Мана улуғ  Рамазон ойи ҳам кириб келди. Бу ойда нималар қилишимиз кераклиги борасида  бизларга кўзларимиз қувончи, қалбларимиз табиби, ота онамиздан ҳам суюкли бўлган у зоти бобаракот Ҳабибимиз Расулуллоҳ с.а.в. нинг сийратларига назар ташлаймиз. 
Икки шайх ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисда 
  Набий с.а.в яхшилик қилишда одамларнинг енг яхшиси эдилар. У зотнинг энг сахий пайтлари эса Рамазонда Жаброил алайҳиссалом келгаларида бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон тамом бўлгунча ҳар кеча у зотнинг ҳузурларига келар эди. Набий с.а.в у кишига Қуръонни арз(ўқиб) қилиб берар эдилар.
  Биз биламизки Ҳабибимиз с.а.в сахий эдилар лекин Рамазонда янада саҳийроқ бўлар эканлар. Ҳаммамиз қўлимиздан келганча сахий бўлмоғимиз мухтожларга хайру эҳсонлар қишимиз керак. Ҳар кеча Қуръонни ўқиб бериб Рамазонда бир марта ўтказиб олар эканлар. Шунинг учун ҳар бир мусулмон Рамазонда Қуръонни бир марта ўтказиб олиши суннат амаллардан бири. 
  Абу Хурайрадан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий с.а.в кечаларини ибодат ила бедор ўтказишга тарғиб қилар аммо қатъий буйруқ бермасдилар”. 
  Бу ҳадисдан ҳам у зоти бобаракотнинг қанчалик бизга меҳрибон эканликлари, шу вақтда ҳам умматларини ўйлаб иш қилганларини кўришимиз мумкин. Ҳадиси шарифларда ворид бӯлишича у киши ўзларидан кейин келадиган умматларига оғир келмаслиги,таровеҳ намозлари фарз бўлиб қолишидан қӯрққан эканликларини билиб оламиз. Лекин ҳаммамиз таровеҳ намозларида қоим бўлишимиз керак. Чунки келаси Рамазонгача етишимизни  Аллоҳдан бошқаси билмайди.Бу баракотли ойни ғанимат билиб ибодатларга янада кӯпроқ эътиборли бӯлмоғимиз даркор.
 Рамазон ойи мана шундай:фазилат, баракот, хайриятларга тӯла ой бӯлиб ҳисобланади. Пайғамбаримизга ӯхшаб ҳаммамиз бу муборак ойда хайру саховатга,яхшиликларга, Қуръони каримни ӯқишликка маҳкам бел боғлашимиз керак бӯлади.Чунки бу табаррук ойда ҳар бир солиҳ амал учун мукофот ва ажрлар Аллоҳ таоло томонидан биз бандаларига зиёда қилиб берилади.
  Аллоҳ таоло барчамизга Рамазони шариф ойини муборак айласин.

Бухоро шаҳар “Сайфиддин Бохарзий” масжид 
имом-хатиби Камолов Равшан.
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram