Поклик иймондандир.
21 феврал 2019 й.
2213 марта ўқилди.
Поклик имондандир.
Ислом поклик дини булиб, поклик эса имондандир. Дунёда Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа покликни ва озодаликни бу қадар юксак даражага кўтармаган. Чунки, поклик булмаса, банданинг ибодати ҳам қабул бўлмайди. Исломда барча ибодатларнинг қабул бўлиши учун инсоннинг бутун танаси, кийим боши ва хатто ибодат жойи хам пок бўлиши шарт. Динимизда инсонларнинг ҳамма соҳада тоза, покиза бўлишларига алоҳида эьтибор берилган. Сабаби, покиза инсондан ифлослик, разиллик, чиқмайди, поклик яхши инсонликни кўзгусидир. Аллоҳ таоло каломида шундай марҳамат килади: "Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар". Поклик озодалик қанчалик улуғлигини қуйидаги ҳадислардан билиб олишимиз мумкин. Омир Ибн Саьд ибн Абу Ваққосдан ривоят килинади. "Набий с.а.в. шундай деганлар: "Албатта Аллоҳ мулойимдир, мулойимликни севади, покизаликни севади, карамлидир, карамлиликни севади, ўта сахийдир, ўта сахийликни севади". Пайғамбаримиз алайхиссаломнинг сийратлари ҳакида Оиша онамиздан ривоят килинган хадисда шундай дейилади. Пайғамбар с.а.в. тўрт нарсадан ғусл қилар эдилар: жунубликдан, жума куни, қон олдирганда ва майитни ювгандан кейин (Абу Довуд ривояти). "Пайғамбаримиз с.а.в. сафар асносида хожатни ирода этсалар, ҳеч ким кўрмайдиган жойга борар эдилар". Демак, хожатга борганда, ўзимизни эҳтиёт қилиб, сатр авратга риоя килган холда иш тутишимиз керак. Минг афсуслар булсинки, айрим инсонлар пана жойларга бавл килмасдан йўл ёқасида, одамлар кўз ўнгида бавл килишлари, бошқаларга нисбатан хурматсизлик бўлиб, ўзлари ва бошқаларни хам гуноҳкор бўлишига сабаб бўлаяптилар. Пайғамбаримиз с.а.в. хожат одоблари ҳакида марҳамат қилиб шундай деганлар: "Пайғамбаримиз с.а.в."Учта лаьнат олиб келадиган амалдан: Сув ҳавзаларига, йўл ўртасида ва одамлар салқинланаётган жойларда хожат чикаришдан эҳтиёт бўлинглар, деб огоҳлантирганлар". Азизлар хар вақт ҳар жойда тозаликга ва поклик одобларига риоя қилишни асло унутмайлик, зеро поклик иймондандир деб безижга айтилмаган.
Пешку туман "Хужа рушноий"
масжиди имом Нодир Мадиев
«орқага















