Порахўрлик – ижтимоий иллат
01 декабр 2023 й.
161 марта ўқилди.

Порахўрлик – ижтимоий иллат
بسم الله الرحمن الرحيم
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин

Ҳаётимизда порахўрлик, фирибгарлик, ўзгалар ризқини ноҳақ ейиш каби иллатлар мавжуд экан, улардан шахс ва жамиятни халос етиш учун ҳаракат қилиш ҳар бир мусулмоннинг кундалик бурчи экани маълум бўлади. Бу борада динимиз кўрсатмаларини ўрганиб, унга амал қилишлик шубҳасиз, юртимиздан бундай иллатларни таг-томири билан юлиб ташлашга, тараққиётнинг янги босқичига тезроқ етишишга катта ҳисса қўшади.
Динимизда бировнинг молини бу каби йўллар билан ўзлаштириш қаттиқ қораланган. Aллоҳ таоло Қуръони каримнинг Бақара сураси, 188-оятида бу ҳақда марҳамат қилиб: “Ўрталарингиздаги мол – бойликларингизни ботил йўллар билан йеманг. Шунингдек, била туриб, одамларнинг бойликларидан бир қисмини гуноҳ йўл билан йейиш мақсадида уни ҳукм чиқарувчиларга ҳавола этманг”, дейди.
Поранинг арабча маъноси “ришва” бўлиб, Ислом уламолари унга: “Пора – киши ўзи ҳақли бўлмаган нарсасига эришиши ёки зиммасида лозим бўлган нарсадан қутилиши учун тақдим етган мол ёки манфаатдир”, деб таъриф берадилар.
Имом Бухорий Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон омонат зойе қилинса, қиёматни кутавер”, дедилар. (бир аъробий киши): “Омонатни зойе қилиш қандай бўлади, ей Aллоҳнинг Расули”, деди. У зот: “Қачонки иш ўз егасидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер”, дедилар”.
Порахўр инсон мазкур қилмиши билан динига, иймонига, виждонига, ишониб топширилган вазифасига, давлатига, халқига, енг асосийси “яхшилик қиляпман”, деб, оиласи  ва фарзандларига хиёнат қилаётганини яхши билиши ва англаши лозим бўлади.
Динимиз кўрсатмаларида, порахўрлар қилмишидан қайтиб, чин дилдан тавба қилмаса, уларни дунё ва охиратда ниҳоятда оғир жазолар кутиб тургани, оят ва ҳадислар орқали жиддий огоҳлантирилган. Жумладан, Имом Ибн Можа Aбдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам пора берганни ҳам, пора олганни ҳам лаънатладилар”.
Демак, пора талаб қилиш ҳам, пора бериш ҳам, улар ўртасида воситачилик қилиш ҳам ҳаром амалдир.
Сўзимиз сўнгида айтишимиз лозимки, динимизда пора берувчининг ҳам олувчининг ҳам азобга дучор бўлишдаги даражаси баравар екан. Келтирилган оят-ҳадислар ва уларнинг мазмун-моҳиятидан маълум бўладики, ҳар биримиз юқоридагилардан ўзимизга керакли хулосани чиқариб олишимиз, порахўрлик каби ижтимоий-салбий иллатлардан ҳалос бўлишимиз ва уларга қарши курашишимиз ва барҳам берилишида ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилишимиз лозимдир. Агар  динимиз кўрсатмалари, севимли Пайғамбаримиз суннатларига амал      қилсак, порахўрлик, коррупция ва таниш-билишчилик каби иллатларга ўрин  қолмайди.
Отабек домла Раҳимов,
Ромитан туман бош имоми 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:55
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram