ҚАБР АЗОБИНИНГ ҲАҚЛИГИГА ҚУРЪОНИ КАРИМДАН ДАЛИЛЛАР
21 май 2020 й.
997 марта ўқилди.

 
ҚАБР АЗОБИНИНГ ҲАҚЛИГИГА ҚУРЪОНИ КАРИМДАН ДАЛИЛЛАР

"У азоб (бир) оловдирки, улар эртаю кеч ўшанга кўндаланг қилиб (куйдирилурлар) "Қиёмат соати қоим бўладиган кунда эса, (дўзах фаришталарига):" Фиръавн хонадонини энг қаттиқ азобга киритинглар", (дейилур). (Ғофир сураси, 46-оят).
Уламоларнинг айтишларича кофирларнинг эртаю кеч оловга кўндаланг қилиб куйдирилишлари Қиёмат кунида эмасдир. Аллоҳ таъолонинг кейинги сўзлари бунга далил:
"Қиёмат соати қоим бўладиган кунда эса (дўзах аҳлига): "Фиръавн хонадонини энг қаттиқ азобга киритинглар" (дейилур)". (Ғофир сураси, 46-оят).
Шунингдек, оятдан мурод уларнинг дунёда оловга кўндаланг қилинганлари эмас.
Чунки бу дунёда Фиръавн хонадони эртаю-кеч оловга кўндаланг қилинганлари йўқ.
Демак бу оловга улар ўлганларидан сўнг яъни, қабрда рўбарў бўлдилар.
"Улар ўз хато-гуноҳлари сабабли ғарқ қилиниб, дўзах оташига киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдамчи топа олмадилар". (Нуҳ сураси, 25-оят).
Уламоларнинг айтишларича оятдаги, "фаудхилу" сўзидаги "фа" ҳарфи ўз маъносига кўра уларнинг охиратдан олдинроқ бўладиган оловга киритилганларини билдиради.
Чунки бу ҳарф "тезда", "дарҳол" деган маъноларни англатади. Шунингдек бу маънони оятдаги "киритилдилар" феълининг ўтган замон сийғасида келтирилиши ҳам таъкидлайди.
"Албатта золим-кофир бўлган кимсалар учун бундан илгари ҳам азоб-уқубат бордир". (Тур сураси, 47-оят).
Айтишларича, бу азоб-уқубат қабрдаги азобдир. Чунки Аллоҳ таоло буни қуйдаги сўзидан кейин зикр қилган: "Бас, (Эй Муҳаммад) сиз токи ўзлари ҳалок қилинадиган Кунларига рўбаро бўлгунларича (уларни) тарк қилинг". (Тур сураси, 45-оят).
Оятда айтилаётган кун дунёдаги энг сўнгги кундир. Демак, улар тортаётган азоб қабр азобидир.
"Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз", деди. (Тоҳа сураси, 124-оят).
Абу Саъид Худрий ва Абдуллоҳ ибн Масъудлар оятдаги "зонкан" яъни, "танг-бахтсизлик" сўзини қабр азоби деб тафсир қилишган экан.
Абу Ҳурайрадан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Сизлар албатта унинг танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз", "танг-бахтсиз ҳаёт ўзи нима эканини биласизларми?". "Аллоҳ ва расули билгувчироқдир» - деб жавоб беришди саҳобалар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: - (Бу оят) кофирларнинг қабрдаги азоби ҳақида (нозил бўлган).
Қатода ва Рабиъ ибн Анаслар Аллоҳ азза ва жалланинг: "...Биз уларни икки бора азоблагаймиз". (Тавба сураси, 101-оят) деган оятини "Биринчи гал дунёдаги азоб билан иккинчи маротаба эса қабрдаги азоб билан" - деб тафсир қилишган экан.

Манбалар асоси "Қабрдаги ҳаёт" китобидан.

ЎМИ Бухоро вилоят вакиллиги Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram