ҚАДР БИЛГАН ҚАРИНДОШЛАР
06 апрел 2016 й.
2705 марта ўқилди.

 ҚАДР БИЛГАН ҚАРИНДОШЛАР          

    Буюк олим Юсуф хос Хожиб ўзларининг машҳур “Қутадғу билик” асарларида ушбу сартларни келтирадилар:
 
Ёғиз ер яшил сув ёришти била,
Оро юз чечаклар ёзилди кула.
Ярашиқ юриса қодош ё одош,
Улардин бўлур қо қодошқа била.
    Яъни: Аллоҳ таоло азалий илми ила тупроқ билан сувни бир-бирига иттифоқ қилди. Натижада, чаманни безатиб турган юз хилдан ортиқ гул-чечаклар инсониятга кулиб очилиб турибди. Худди шунингдек агар қариндош, ёр-биродарлар бир-бирлари билан иттифоқ бўлсалар, натижада улардан ҳам дунёга кулиб боқадиган гўзал жамият вужудга келади. 
    Дарҳақиқат, ер билан сувнинг иттифоқлигини кўриб завқ олиб турибмиз, лекин, инсоният қариндошлик орасидаги хурофотни кўриб инсониятнинг қалби хуфтон бўлади. Кундалик ҳаётимизда кариндошлар орасида, бир онанинг қорнидан талашиб чиққан ака-укаларнинг уруш-жанжалларини кўриб инсоният ёқа ушлайди. Бир онанинг қорнига сиққан ака-ука ҳозирги кунда бир ҳовлига, бир дунёда сиғмай қолди.  
 
    Аллоҳ бутун башариятни огоҳликка чақириб:“Ораларингиздаги савол-жавобларда (яъни, ўзаро муомалада) номи келтирилувчи Аллоҳнинг қаҳридан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз билан ажралиб кетишдан сақланингиз. Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб тургувчидир”, - деб оятида хабар бермоқда. Аллоҳ ушбу ояти муборак билан бизни ҳамжиҳатликка, бирдамликка, қариндошлар билан доимий алоқада бўлишлигимизни буюмоқда. Аммо, минг афсуслар бўлсинким, ота-она вафотидан сўнг кўп ҳам узоққа бормай қавми-қариндошлар орасида келишмовчиликлар, низолар, уруш-жанжаллар кўп содир этилмоқда. Бунинг ортидан бир уйда вояга етиб, улғайган ака-ука, опа-сингил, тоға, амма, холаю-амакилар бир умрга юз кўрмас бўлиб кетмоқдалар.
 
    Буюк саҳобий Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, “Уч тоифа инсон қиёмат куни Аршнинг соясида бўлади. Шулардан дастлабкиси силаи раҳм қилгувчи инсон. Иккинчи тоифа эри ўлиб, етим фарзандларини Аллоҳ беҳожат қилгунича тарбиялаган хотин. Учинчи тоифа таом тайёрлаб, етим мискинларга едирган инсон”.
  Пок динимизни юксакларга кўтарган буюк алломаларимиз силаи раҳмнинг фойдаларини бизларга билдириб бирма-бир санаб ўтадилар:
Силаи раҳмда бардавом бўлган инсонда Аллоҳнинг розилиги бўлади, чунки Аллоҳ инсониятни шу амалга буюрди.
Силаи раҳмнинг ортида мўминлар орасига хурсандчилик улашишлик бор. Чунки инсоният ўз яқинини кўрганда қувонади.
Силаи раҳмда малоикаларнинг ҳам хурсандчилиги бор. Чунки улар ҳам силаи раҳмга гувоҳ бўлган онларида қувонадилар.
Силаи раҳмда шайтони лаиннинг ғамга ботишлиги бор. Чунки у инсониятнинг қувончини кўра олмайди. 
Силаи раҳмда бардавом бўлган мусулмонлар шаънига яхши мақтовлар бор. Чунки Аллоҳ бундай инсонларни Қуръонда улуғлаб қўйди. 
    Барча оламларни яратган олий Аллоҳ, бизларни кавм-кариндошларимиздан узоқлаштирмагин. Қариндошлар ила алоқани бузиб маъсият ботқоғига ботишликдан ўзинг бизни асрагин. Вафот этган кариндошларимизга лозим даражада силаи раҳм қила олмаган бўлсак, бу гуноҳларимизни Ўзинг азалий раҳматинг ила кечир. Охиратда улар билан розиликда кўришмоқликни насиб эт. Ўзимиздаги силаи раҳм одобини мукаммал қилган ҳолда зурриётимизни ҳам бу неъмат билан неъматлантиргин. 
 
Имом Ғаззолий жомеъ масжиди имом хатиби
Миршод Саидов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:25
Пешин: 13:10
Аср: 18:15
Шом: 19:55
Хуфтон: 21:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram