Қалб неъмати
Қалб Аллоҳ Таолонинг назаргоҳидир. Қалбимизда инсонга берилган иймон гавҳаридек-энг улуғ неъмат ўрнашган. Қалб ҳам бир уй, фаришталар қўнадиган макон. Ғазаб, ҳасад, кибр, шаҳват, манманлик ва бошқа разил сифатлар қопағон итлар каби бўлиб, бундай қалб эгасига фаришталар яқинлашмайди. Шунинг учун қалбимизни гўзал ва обод сақлашга, ёмон хулқлардан, шайтон ва нафс васвасаларидан сақланишга ҳаракат қилишимиз зарур.
Ҳақиқатдан, бу оламда инсон бажариши лозим бўлган яхши амаллар ширинсўзлик, хайру-эхсон, меҳр-саховат ва бу хислатлар мўъминларга бу дунёда ва охиратда ҳам саодат калитларини тутқазади.
Ширинсўзлик, инсонлар кўнглини кўтариш, бировларга қўлимиздан келгунча ёрдам бериш каби амалларга даъват этилганмиз.
Бархурдор ибн Махмуд: Ширинсўзлик ва мулойимлик балони қайтаришга қодир,- деган эди. Баъзан кўча куйда инсонларни бир-бирига баланд овозда ёмон сўзларини айтаётганиларини эшитиб қоламиз. Бундай муомала атрофдагиларга, айниқса ёш болалар тарбиясига салбий таъсир ўтказади.Киши ёмон ҳолатларнинг гувоҳи бўлаверса, бу унинг иймонига ўзининг ёмон таъсирини ўтказиши эҳтимоли бор. Инсонлар у билан яхши муносабатда бўлишини хохлаган киши аввало ўзи бошқалар билан гўзал хулқда муомала қилиши лозим.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Ҳақиқий мусулмон қўли ва тилидан мусулмонлар озор кўрмайдиган кишидир”, бўлишимиз лозим. Гўзал хулқли бўлиш, суннатга мувофиқ ҳаёт гузаронлик қилиш кишининг икки дунёда юзини ёруғ қилади.
Қалбинг гўзаллиги қандай билинар,
Қилган ишингда-ю, сўзда билинар.
Ўзингни тилингни сақла ёмондан,
Ҳақиқий иймонинг шунда билинар.
Аллоҳ субханаҳу ва таоло ҳаммамизни иймонимизни мустаҳкам, қалбимизни нурли қилсин.
Равшан Камолов
“Сайфиддин Бохарзий” масжиди имом хатиби.