ҚАНДАЙ ЯШАСАНГИЗ ЯШАЙВЕРИНГ–БАРИДАН СЎРАЛАСИЗ!
14 август 2018 й.
1684 марта ўқилди.

 ҚАНДАЙ ЯШАСАНГИЗ ЯШАЙВЕРИНГ–БАРИДАН СЎРАЛАСИЗ!

Омма орасида бировнинг ҳаққи борасидаги илмларни билиш эҳтиёжи доим ҳам муҳим бўлган. Айни пайтларда халқимиз саводхонлиги ортиб, маънавият-маърифат жиҳатидан юксалиши оқибатида ҳалол-ҳаромни, бировнинг ҳаққи ўзлаштиришнинг салбий оқибатлари борасида билиб боргани сайин бу борада аниқроқ билимларга эга бўлишга интилмоқда. Келинг бировнинг ҳаққи нимаю, унга ҳиёнат қилганнинг оқибати қандай сингарилар борасида фикр юритиб ўтайлик.
Бир илмли кишининг ҳузурига ҳамқишлоқлар биргаликда бориб сўралди. «Биз деҳқонлардан узумни яшикларда оламиз. Маълумки яшикларнинг барчасини вазни бирдек эмас. Аммо бир хилда тара (яшик учун умумий вазн) белгилаб олганмиз. Аниқроқ айтадиган бўлсак, битта яшикдаги узумнинг вазни 8,5 кг чиқса, ундан соф узум учун 7,5 кг ҳисобланади ва мана шунга асосан деҳқонга ҳақ берилади. Яшикларнинг баъзилари 1кг чиқмайди,таҳминан 850-900 грамм чиқади. Бунга шариат қандай қарайди?»
Жавоб: «Дўстим, сиз 100-150 грамм ҳақида гапиряпсиз. Қиёматда заррасига қадар сўраб олинади. Шундай экан граммлардан жуда хушёр бўлинг».
Ҳа азизлар, ҳисоб-китоб куни ҳақ. Меъзон ҳақ. Биз бунга иймон келтирганмиз. Демак, унга муносиб тайёргарлик кўрмоғимиз, унинг тадоригини кўриб бормоғимиз лозим бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради»,(залзала-8-оят) – деб марҳамат қилган. Яъни, кимики зарра миқдорда яхшилик ёхуд унинг аксини қилгудек бўлса, албатта унинг оқибатини кўради. 
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳадиси шарифларида: «Албатта  қиёмат кунида нақирдан ҳам, қитмирдан ҳам сўраласизлар», – деб марҳамат қилганлар. Яъни, қиёмат кунида ҳурмонинг данаги устидаги юпқа пардасимон пўстлоғидек ёки данаги учидаги кичкина нуқтачадек амал қилинадиган бўлса, ундан ҳам сўралади.
Бозорга боргандим. Биров картошка тортаётган экан. Тарозу айтилган вазнга келгандан кейин сотувчининг қўлида бир икки дона картошка қолганди олувчи амаки «ташла-еей, деҳқонмисан?»киноя қилдилар ва ўша картошкаларни ҳам халтасига солиб,фақат ўзи айтган клограмм учун пул тўладилар холос. Вазиятни кўриб туриб амакига рости ачиниб кетдим. Чунончи у киши бировни ҳаққига омманинг кўз ўнгида хиёнат қилаётганди. Сотувчи уни ноиложликдан қўшиб қўяётганлигини юзидан пайқаб олиш қийин эмасди. Бунақанги ҳолатлар минг афсус билан айтамизки, бозорларимизда кўпайиб қолмоқда. Биров тарозидан қисиб қолса, бирови алдаб сотади. Наҳот эртанги кунини ўйламай яшаса киши...
Азизлар, мамлакатимизда истиқлол шарофати ила муқаддас динимизни янада аниқроқ англаш имкони пайдо бўлди. Яратганга ҳамдлар бўлсинки, эски касхудолик даврига барҳам берилди. Наҳот мана шундай имкониятлар берилган пайтда, ҳар тарафда истиқлол шукуҳи барқ уриб турса, ислом динини даъво қилсаг-у, унга мувофиқ умргузаронлик қилмасак...
Мулоҳазаларимиз сўнгида шуни алоҳида таъкидлаб ўтамизки, бировнинг ҳаққини еб ҳар тарафлама балога гирифтор бўлмасдан олдин, унинг олдини олиб қолайлик. Ўзимизни ҳам, жамиятни ҳам поклигини асрайлик ва ҳамжиҳат бўлиб яшашдек бахтга путур етказишдан тийилайлик. Интиҳо нуқтасини қўйишдан олдин жамиятимиздаги бирлик, ҳамжиҳатлилик ва аҳиллик, истиқлолимиз, ҳурриятимиз абадий бўлсин деймиз.
 
Бухоро шаҳар «Халифа Худайдод» масжиди
имом-хатиби О.Саъдуллаев 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram