Қариндошларни йўқлаб туринг
21 август 2018 й.
1729 марта ўқилди.

 Қариндошларни йўқлаб туринг

 
Меҳр кўриш ва кўрсатиш инсоннинг саодати омилларидандир. Меҳр яхшиликдан туғилади. Шунинг учун динимиз яхшилик қилишга буюради. Инсонларнинг, умуман, бир-бирларига яхшилик қилишлари инсонийлик жиҳатидан лозим бўлса, қариндошларнинг ўзаро яхшилик кўрсатишлари қариндошлик ҳаққидир. Қариндошлик алоқалари кучайган сари қалблар яқинлашади, меҳрга тўлади. Зотан, меҳр кўздадир. Қариндошлик алоқалари узилса, меҳр йўқолади. Меҳр йўқ қалбда ҳасад ва адоват бош кўтаради. Ҳасад ва адоватнинг оқибати хатарли бўлганидан Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда қариндошлик муносабатларини асраш буюрилган. Нисо сурасининг биринчи ояти мазмуни бундай:
“Аллоҳ таолодан қўрқинг. Уни ёд этиб бир- бирингиздан нарса сўрайсиз. Қариндошликни узманг! Аллоҳ таоло сизларни доимо кўриб турувчидир”.
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бундай деганлар: “Қариндошликни узган жаннатга кирмайди” (Имом Бухорий, Имом Муслим).
“Аллоҳ таолонинг раҳмати - ораларида қариндош-ликни узган кимса бор қавмга насиб этмайди” (Табароний ривояти).
Фуқаҳолар айтишади: “Қариндошлардан бири нимагадир муҳтож бўлиб келганида унинг ҳожатини чиқармаслик қариндошчиликни узиш ҳисобланади. Амаки, ака ва тоға ота ўрнида; хола ва амма она ўрнида кўрилади. Қариндошларга салом ё ҳадя йўллаш билан боғланиб туриш вожибдир.
Қариндошларни йўқлаб туринг. Чунки “Ким ризқининг кўпайишини, умрининг узун бўлишини истаса, қариндошликни узмасин”, деганлар Расулуллоҳ (алайҳиссалом).
 
Когон шаҳар “Алишер Навоий”
жомеъ масжиди имом хатиби
А.Камалов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram