Қарз бериш ва олиш одоби
21 феврал 2020 й.
1720 марта ўқилди.


Қарз  бериш ва олиш одоби

Ислом динида садақа беришдан кўра қарз беришнинг савоби кўпроқдир. Зеро, садақа ва эхсонлар ихтиёрий равишда мухтож ва номухтож кишиларга берилади. Аммо қарз фақат мухтож кишиларгагина берилади."Узиш нияти билан қарз олган кишиниг қарзини Аллох узади. Қайтармаслик нияти билан қарз олган кишиниг бойлигини Аллох барбод этади. (Имом Бухорий ривояти) 
Қарз олиш оғир юк экани хақида Луқмони Ҳаким: "Тошни кўтариб кўрдим, темирни кўтариб кўрдим, аммо қарздек оғир юкни кўрмадим", деб айтган экан. Агар киши қарзини ўташга қийналса ва буни қарз берган киши билиб, унга яна қўшимча имконият берса ёки қарзидан кечса, албатта, охиратда ажрсиз қолмайди. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: "Агар (қарздор) ночор бўлса, бойигунча кутинг! Агар билсангизлар (берган қарзингиз) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир" (Бақара, 280) Имом Табароний Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалоту вассалам: "Кимки ўзиниг  соясидан бошқа соя бўлмаган кунда Аллоҳ уни Ўз соясига олишини хоҳласа, ночорга енгиллик туғдирсин ёки ундан кечиб юборсин", деганлар.
Мусулмонлик одоби, агар қарздор ночор бўлса, қарз берувчини сабр қилишга, қарздорни қийин-қистовга олмасликка, у ўзини ўнглаб олгунча кутиб туришга чақиради. "Кимки киёмат кунининг қийинчиликларидан Аллох нажот берсин деса, қарз олиб, қайтаришга қийналиб турган қарздорга тўлаш муддатини узайтириб қўйсин ёки бутунлай қарзидан кечиб юборсин" (Имом Муслим ривояти)
Инсон ҳаёти ҳамиша бир йўсинда кечмайди. Баъзан тўкин-сочин, гоҳида эса етишмовчилик кунлари ҳам бўлади. Ана шундай дамларда зарурат юзасидан қарз сўрашга тўғри келади. Қарз олаётганда тўғри келса узаман, тўғри келмаса, қарз турар, деб эмас, балки, албатта, қарзни узиш ниятида бўлиш лозим. Чунки адо этилмаган қарз инсон хаётидан файз-барака кўтарилишига, одамларнинг унга нисбатан ишончларини йўқолишига сабаб бўлади .     
 
“Ҳалим Полвон” жомеъ масжид имом - хатиби
Ҳамроев Рустам
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram